В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


IV БОБ ФИТОЦЕНОЗНИНГ ТУЗИЛИШИ


Download 145.84 Kb.
bet17/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

IV БОБ
ФИТОЦЕНОЗНИНГ ТУЗИЛИШИ
Фитоценоз грекча сўздан олинган бўлиб, fiton ўсимлик, kainos-умумий деган маьнони билдириб ўсимликлар қавми, бирлашиб яшовчи ўсимликларнинп табиий гуруҳидир. У ўзига хос турлари, структураси, экологик муҳити билан характерланади ёки айрим шароитда бир тўда ўсимликлар ёки бир қанча турларга оид ўсимликларнинг қавм бўлиб яшашидир.
1904 йилда геоботаник олим Г.Ф. Морозов биринчи бўлиб ўрмон ўсимликларининг қавм бўлиб яшашини аниқлаган. Ундан кейин 1908 йилда академик В. Н .Сукачев томонидан фитоценоздаги барча турларнинг қавми ўрганилади. 1915 йилда И. К. Пачоский фақат битта ўсимлик ҳукмрон бўлиб ўсадиган далаларга қўлласа, 1917 йилда Сукачев эса ҳамма ўсимликларга қўллайди. 1918 йилда Сукачев назарияси Г. Гамс томонидан қўллаб қувватланади. Сукачев томонидан 1956 йилда фитоценозга биринчи бўлиб тўгри таъриф берилди. «Фитоценоз ёки ўсимликлар жамоаси, маълум ҳудудда ўсадиган ўсимликларнинг ҳар бирининг характерли хусусиятларини; ўсимликларнинг бўй баландлигини, тарқарилишини, ҳаётий ҳолатини, вегетациясини, гуллаш ва уруғлашини, қоврашини, ўсимликларнинг бир-бирига таъсирини, ўсадиган жойини, иқлим ва тупроғини, инсон ва ҳайвон таъсири каби экологик омиллар мажмуаларини ўз ичига олади» деб таьрифлади. Фитоценоздаги ўсимликларнинг мажмуаси бу тасодифий эмас, ундаги ўсимликлар конкрет тарихий тараққиёт натижасида йиғилган уюшма – қавм, ҳисобланиб, унга тубан ва юксак ўсимликлар киради. Улар экологиясининг ҳар хиллиги билан ажралиб туради. Ҳар бир фитоценознинг ўзига хос бўлган муҳим белгилари мавжуддир. Яьни ҳар бир фитоценоз бошқасидан турлар таркиби, турлар орасидаги миқдор ва сифат муносабатлари, қаватлилик-погоналик, мўллик, ҳаётий шакли; горизонтал тузилиши каби белгилар билан фарқ қилади. Одатда фитоценозларнинг тузилишини ўрганишда қуйидаги белгиларни ҳисобга олиш лозим.1) фтоценознинг флоравий таркиби; 2) фитоценозни ташкил этувчи турлар сони, уларнинг умумий массаси, турлар орасидаги миқдорий нисбатлар; 3) ҳар бир индивидларнинг ҳолати (аҳволи); 4) фитоценозда турларнинг вертикал ва горизантал тақсимланиши ҳамда шу асосда структуравий қисмларга бўлиниши.
Ҳар бир фитоценознинг компонентлари маконда вертикал тақсимланиш (яруслилик) ва горизантал тақсимланиш (ўрнашиш, жойлашиш) хусисиятига эга.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling