В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Download 145.84 Kb.
bet3/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Фитология алоҳида олинган турлар ёки систематик гуруҳларни ҳар томонлама ўрганиб,улардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқади. Фитология бир қанча бўлимларга бўлинади.





Одатда фитологик фанларни билмасдан, флоранинг ўзига хос жиҳатларини яхши билмасдан геоботаник бўлиш мумкин эмас. Сабаби фитоценоз ва ўсимликлар қоплами ўсимлик турларидан ташкил топган.


Геботаниканинг бу фанлар билан алоқаси ўсимликлар қопламини бир-биридан ажратиш, номлаш, жамоанинг экологик, биологик ривожланиши, географик жойлашуви, келиб чиқиш тарихи систематик таркибини билиш учун зарурдир. Геоботаниканинг ўзига хослиги шундаки у ўсимликлар қопламини ва унга таъсир этадиган омиллар мажмуасини (иқлим, эдафик, орографик, биотик, антропоген тарихий геологик) ҳар томонлама ўрганади ва улар орқали юзага келадиган ўзгаришларнинг сабабларини кўрсатиб беради. Шунингдек, ўсимликлар қопламининг ҳосил бўлиш ва келиб чиқиш қонуниятларини ўрганади.
Геоботаника фанининг асосий мақсади табиий ҳолда тарқалган ўсимлик гуруҳлари қаерларда қандай экологик шароитда учраши, ишлаб чиқаришда қандай мақсадларда пойдаланиши, саноатда ишлатилиши ва улардан қандай усуллар билан оқилона фойдаланиш хусусидаги саволларга жавоб беришдир.
Геоботаниканинг ўзига хос вазифалари мавжуд бўлиб, ўсимликлар қопламини табиатнинг асосий ресурси илмий ўрганиш ва таҳлил этиш, қопламнинг замон талабларига жавоб берадиган харитасини тузиш, иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ва бундан тўғри фойдаланиш йўлларини кўрсатиб беришдан иборат.
Геоботаник тадқиқотлар қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришда планлаштириш ишларини олиб боришга асос бўлиб хизмат қилади. Ўзлаштирилаётган майдоннинг тупроқ қатлами, тупроҳининг тузилиши, таркиби, ўсимликлар қопламини, ҳаттоки ер ости сувлари ҳолатини аниқлашда ҳам геоботаник ишлар асос бўлиб хизмат қилади.
Ботқоқликларни ўзлаштириш, ўрмон хўжалиги ишларини илмий ташкил этиш, ўрмон типларини аниқлаш, қўриқхоналарда олиб бориладиган ишларни йўналтириш, доривор ўсимликлардан фойдаланиш мақсадида йиғиб олиш учун унинг заҳирасини аниқлаш ва чорвачилик соҳаси учун ем-хашак тайёрлашда ҳам асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, табиий ҳолда мавжуд бўлган, инсон хўжалик фаолияти натижасида яратилган агрофитоценозларни текшириш ва ҳар бир фитоценоздаги фитоценологик турлар таркибини аниклаш, флористик таркибини ўрганиш ҳамда фитоценозлар хилма хиллигини, тузилишини, тақсимланишини, иқлим ва географик шароитини, муҳитга экологик омилнинг таъсирини ўрганиш, геоботаник ҳариталаш ишларини ташкил этиш, фитоценознинг бевосита ва билвосита таъсирлари натижасида ўрганиш, ундан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни ташкил этиш муаммолари билан шуғулланади.
Ўсимликлар жамоасида бирор бир тур ўз ҳолича, алоҳида, бошқа турларга ёки микроорганизмларга богланмасдан яшай олмайди. Ҳар бир ўсимлик жамоасида ўнлаб, юзлаб турлар бирга яшайди. Булар орасида тубан организмлар ҳам, юксак ўсимликлар ҳам мавжуд бўлиб, булар ҳам ўз навбатида ҳар хил анатомик, морфологик, систематик, физиологик хусисиятга эга бўлади. Шунинг учун ҳам табиатдаги мавжуд бўлган ҳар бир жамоа ўзига хос кўрини шдаги манзара ҳосил қилади. Ўрмон, яйлов, дашт, чўл, адирларда ўсимликлар жамоаларининг ўзига хос доимий ва мавсумий қиёфаси бўлиб, бу геоботаниканинг текшириш манбаи ҳисобланади.
Шундай экан барча фанлар каби геоботаниканинг ҳам ўзига хос ривожланиш тарихи бор.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling