В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Турлар орасида миқдор ва сифат муносабатлари


Download 145.84 Kb.
bet22/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Турлар орасида миқдор ва сифат муносабатлари
Жамоадаги турлар миқдорини рақамлар билан ёки амалда қабул қилинган баллар билан ўлчанади. Жамоадаги турларнинг миқдор кўрсаткичи уларнинг мўллик даражасини билдиради. Мўллик оғирлик, балл ва маълум майдон бирлигига тўғри келувчи ўсимликлар сони билан ифодаланади. Жамоадаги турларнинг мўллиги ташқи экологик омилларига ҳамда турнинг группа ёки алоҳида ўсишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам жамоалар бир-бирларидан тубдан фарқ қилади. Жамоадаги учрайдиган ҳар хил турларнинг миқдор кўрсаткичини муаллифлар турлича талқин қиладилар. Жумладан И. К. Пачоский асосий жамоани ташкил этадиган турларга, ҳамда и н г р е д и е н т л а р- яъни жамоада тур сифатида жуда кам қатнашувчилар билан мутлоқо иштирок этмовчиларга бўлиш керак дейди.
Фитоценоздаги турларнинг миқдори умумий экологик шароитга боғлиқ бўлади. Чўл минтақасида турлар сони кам бўлса, адир минтақасининг тоғ минтақаси билан туташган ерларида турлар сони ҳамда индивидлар миқдори жуда кўп бўлади. Фитоценознинг умумий белгиларидан яна бири тупроқ юзасинингнинг ўсимликлар билан қопланиш даражасидир. Ўрганилаётган майдондаги ўсимлик турларининг мўл-кўллик миқдорини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқнинг ўсимликлар билан қопланиш даражаси кўз билан чамалаб ҳам ўрганилади ва фоиз билан белгиланади. Бунда 100 фоиздан 25 фоизгача бўлган чегара олинади. Фитоценозда турларнинг учраш даражаси мўллигини бир қанча усулда аниқлаш мумкин. Кўз билан чамалаб аниқлашда Друде шкаласидан кенг фойдаланилади.
Турлар мўллигини Друде шкаласи бўйича аниқлаш



Друде бўйича

6 балли тизим (система) бўйича






Рақам билан

Сўз билан



Soc ( sociales)

6

Ўсимлик тупроқ юзасини тўлиқ қоплаб олган (90 % дан ортиқ).

Cop 3 (copiosae3)

5

Ўсимлик жуда кўп учрайди (90-70% гача).

Cop 2 (copiosae 2j

4

Ўсимлик деярли кўп учрайди (70-50% гача).

Cop I (copiosae 1)

3

Ўсимлик бироз кўпроқ учрайди (50-30% гача).

Sp (sparsae)

2

Ўсимлик камроқ учрайди (30-10% гача).

Sol (Solitariae)

1

Ўсимлик жуда кам учрайди (10% дан кам).

Un (unicum)

0

Ўсимлик бир дона учрайди.



Бундан ташқари жамоадаги турларни қайта ҳисоблаб чиқиш усуллари ҳам кенг қўлланилади. Бу усул бироз мураккаброқ бўлиб, ҳар бир тур маълум майдон бирлигида- 1 м кв, 10 м кв ҳисобига олиниб, умумий фитоценоз майдонига қайта ҳисобланади. Бунда фитоценоздаги дарахт турларга 10 х 100, 20 х 80, 20 х 10, бута ва ўт ўсимлик турларга 1x2 дан 100 х 2 гача майдон ажратиб олиб ўлчанади. Оғирлик усулида аниқлашда эса ажратиб олинган бир неча ўнлаб майдон ўлчанади. Ҳар бир майдон ўсимлиги ўриб олинади ва улар турларга ажратиб тортилади. Олинган миқдор таққослаб кўрилади. Бу усул билан, асосан, умумий ҳосилдорликни аниқлаш мақсадга мувофиқ.



Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling