В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
Геоботаникадан энг муҳим терминлар изоҳи
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
Геоботаникадан энг муҳим терминлар изоҳи
Автотроф ноорганик моддаларни фотосинтез натижасида органикмоддаларга айлантириб озиқланувчи ўсимликлар. Анемахор мева ва уруғларнинг шамол ёрдамида чангланиши. Ацедофил - нордон, кислотали муҳитдагина яшай оладиган ўсимлик турлари. Биоценоз - бир хил табиий шароитда тарқалган ва бир-бирларига мослашган тирик организмлар жамоаси. Биогеоценоз- ўсимликлар қавми ёки жамоаси (фитоценоз) ва унда тарқалган ҳайвонлар (зооценоз) нинг маълум бир табиий шароитда бир-бирига мослашиб, комплекс ҳолда мавжуд бўлиши биотоп фитоценоз, зооценоз ва геомуҳитлардан иборат мураккаб ценоз. Биотоп - муайян организмларнинг яшаши учун мос бўлган ўзига хос шароитли майдон. Мисол: ботқоқлик ёки ўрмон майдони. Биоценология - организмларнинг бир-бирига ва табиий шароитга бўлган муносабатини ўрганадиган фан. Геоботаника- ўсимликлар жамоасининг ва ундаги қавмларнинг (фитоценозларнинг) тузилиши, таркиби ва тараққиётини тупроқ, иқлим ҳамда бошқа омилларга боғлаб ўрганувчи фан. Гигрофитлар - сувга бой шароитда ўсишга мослашган ўсимликлар. Гидрофитлар - сувга танасининг ярмидан кам қисми ботганлиги билан фаркданадиган ўсимликлар. Гидотофитлар - танасининг ярмидан ошиқроқ қисми ёки бутунлай сувга ботиб ўсадиган ўсимликлар. Голофитлар - шўр ерда яхши ўсувчи ўсимликлар. Доминантлар - ҳар бир ярус ва ўсимлик ассоциациясида устинлик қилувчи ўсимлик турлари. Индеферент - тупроқ таркибига фарқсиз ўсимлик турлари. . Калькафоб - тошли муҳитда яшай олмайдиган ўсимликлар. Калькофил - тошлоқ ерларда яхши ўсадиган ўсимликлар, Кальцифил - оҳакга бой бўлган муҳитда (ишқорли) яхши ўсувчи ўсимликлар. Кальцефоб - оҳакли муҳитда яшай олмайдиган ўсимликлар. Криофит - совуққа чидамли ўсимликлар. Консумент - органик моддалар билан озиқланувчи организмлар. Лиана - бошқа ўсимликларга ўралиб ўсувчи ўсимликлар. Мезофит - ўртача намли тупроқ ва юмшоқ иқлимли шароитда ўсувчи ўсимликлар. Макрорельеф - ҳудуд жиҳатдан анча йирик бўлган ернинг паст-баландлиги. Микрорельеф - кичик бир жойнинг паст-баландлиги, рельефи. Олиготроф - ўзи ўсаётган субстратдан кам озиқ моддалар талаб этадиган ўсимликлар. Улар кам озиқли тупроқларда ўсади. Продуцентлар - оддий анорганик таркибий қисмлардан органик модда ишлаб чиқарадиган автотроф ва хемотроф организмлар. Псаммофит - қумли жойларда ўсишга мослашган ўсимликлар. Редуцент - асосан бактерия ва замбуруғлардан иборат организмлар бўлиб, ўлик органик моддаларни минераллаштиради. Синузия - экологик жиҳатдан ўхшаш ҳаётий формаларни бирлаштирувчи ўсимликлар ассоциасининг бир бўлаги. Субдоминант фитоценоздаги устунлик қилувчи (доминант) ўсимликларнинг иккинчи даражалилари. Суккулент барча органларида сув сероб бўлган ўсимликлар. Сукцессия - бир фитоценознинг шу жойнинг ўзида бошқа бир фитоценоз билан алмашиниши, яъни ўсимлик жамоасининг галланиши. Сциофитлар - соясевар ўсимликлар. Скелерофитлар - қурғоқчил шароитда яхши ўсишга мослашган, қаттиқ, қалин тукларга ўралган ўсимликлар. Флора - маълум мамлакат ёки бир географик пункт ёки ҳудудидаги ўсимлик турларининг мажмуи, уларнинг ҳар томонлама тасвирланган умумий рўйхати, Фитоценоз ўсимликлар қавми бпрлашиб яшовчи ўсимликларнинг табиий гуруҳи. У ўзига хос турлари, структураси, муҳити билан хароактерланади. Фотопериодизм куннинг узун ва қисқа бўлишига ўсимликларнинг муносабати. Ёруғлик стадиясининг ўтиши. Эпифит - ўсимликлар танасида (кўпинча дарахтларда) текинхўрлик қилмасдан яшайдиган ўсимлик турлари. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling