В статье расмотрены такие вопросы как, роль инвестиций в развитии экономики страны, инвестиционная


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana06.02.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1169118
1   2   3   4
Bog'liq
investitsion muhit zhozibadorligiga tasir etuvchi omillar

1-расм. Марказлашган манбалар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар тузилмаси [4] 
 
Марказлашмаган 
инвестициялар 
таркибида корхона ва ташкилотларнинг ўз 
маблағлари 39 фоизни, тўғридан – тўғри ва 
бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 27 
фоизни, аҳоли маблағлари 19 фоизни ва 
тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз 
маблағлари 15 фоизни ташкил этади (2-
расм). 
2-расмда келтирилган диаграммадан 
хорижий инвестициялар улушини юқори 
эканлигини кўриш мумкин. Улушнинг 
юқори 
бўлишига 
йирик 
инвестиция 
лойиҳаларининг, яъни Кандим конлар 
гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва 
газни қайта ишлаш заводини қуриш ишлари 
(1 босқич), Хисор ва Устюрт инвестиция 
блоки ҳудудида углеводород конларида 
қазиб чиқаришни йўлга қўйиш, Қарши 
туманида текстил комплексини ташкил 
этиш (2 босқич), уяли алоқа тизимини 
кенгайтириш, миллий уяли алоқа оператори 
тармоғини шакллантириш ва бошқа 
инвестиция лойиҳалари сабаб бўлди.
2-расм. Марказлашмаган манбалар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар тузилмаси [4] 
Мамлакатимизда 
хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш бўйича 
яратилган шароитлар, имкониятлар ва 
инвестицион 
муҳит 
жозибадорлигини 
ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга 
қарамасдан айрим худудларда хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш бўйича 
етарли 
даражадаги 
ишлар 
амалга 
оширилмаган. Республиканинг ҳудудлар 
кесимида 
чет 
эл 
инвестициялари 
иштирокидаги корхона ва ташкилотларнинг 
нотекис тақсимланганлиги, уларнинг катта 
қисми асосан Тошкент шахрида тўғри 
келиши, айрим ҳудудларда эса уларнинг 
улуши пастлиги ушбу ҳудудлар тўғрисида 
инвесторлар учун етарлича маълумотлар 
йўқлиги бу ҳудудларга тўғридан-тўғри чет 
инвестицияларини кириб келишига тўсиқ 
бўлмоқда. Масалан, 2016 йил 3 декабрда 
Ўзбекистон савдо саноат палатасида 
хорижий 
инвесторлар 
ва 
маҳаллий 
инвесторлар билан ўтказилган давра 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling