В статье расмотрены такие вопросы как, роль инвестиций в развитии экономики страны, инвестиционная
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsion muhit zhozibadorligiga tasir etuvchi omillar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ ЖОЗИБАДОРЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
- Калит сўзлар.
Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. “Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 8 февралдаги, №27 (13.360) сони. 2. Зайнутдинов Ш.Н., Нуримбетов Р.И., Маманазаров О.Ш. “Минтақаларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш йўллари” (Қуйи Амударё минтақаси мисолида)// “Иқтисодиёт ва таълим” журнали №4 2017 йил, 82-87 бетлар. 3. Б.Ф.Бегаловнинг умумий раҳбарлиги ва таҳрири остида. “Мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш: ютуқлар, тенденция ва истиқболлар” Илмий-оммабоп рисола. Тошкент-2016. 232 бет. Нуримбетов Р.И. “Минтақа иқтисодиётини бошқариш механизми ва унинг самарадорлиги”// Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти, 2008. (Монография). 221 бет. УДК: 69.330.322 ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ ЖОЗИБАДОРЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР И.ф.н., доцент ТУРДИЕВ А.С., кат.ўқ. МУХИБОВА Г.Я., асс. ИБРАГИМОВ С.О. (ТАҚИ) Мақолада мамлакат иқтисодий ривожланишида инвестицияларни роли, мамлакатнинг инвестиция сиёсати, инвестиция муҳити ҳамда инвестицион муҳитга таъсир этувчи омиллар ёритилган. В статье расмотрены такие вопросы как, роль инвестиций в развитии экономики страны, инвестиционная среда, а также факторы влияющие на инвестиционную среду. The article deals with such issues as the role of investment in the development of the country's economy, the investment environment, and factors affecting the investment environment Калит сўзлар. Инвестиция, инвестицион фаолият, инвестицион муҳит, харакатлар стратегияси, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий ислоҳотлар. Маълумки, жаҳон амалиётида кўплаб мамлакатлар иқтисодий муваффақиятларга миллий иқтисодиётини ва унинг тармоқларини эркинлаштириш туфайли эришилган. Ўзбекистон Республикасида ҳам жамият ҳаётининг барча соҳаларини, шу жумладан, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришни учинчи устувор йўналиш сифатида белгиланиши бунга яққол мисолдир [1]. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосида албатта таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатдошлигини ошириш масаласи туради. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, амалда фаолият юритаётган техника ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб- қувватлаш аввало, инвестицион жараёнларни нечоғлик тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқ. Бозор иқтисодиёти шароитида, барқарор ва иқтисодий салоҳиятга эга бўлган инвесторлар инвестиция қилинаётган давлат, минтақа, корхона ёки лойиҳа қачонки юқори иқтисодий самара бериши ҳақида қатъий ишонч ҳосил қилгандагина ўз маблағларини инвестициялаш учун қарор қабул қиладилар. Бу борада биринчи Президентимиз И.А. Каримов ўз чиқишларидан бирида шундай фикрни қайд этган эди: “Ўз-ўзидан аёнки, ҳеч қайси ўзига ишонган хорижий компания, айниқса хусусий компания чуқур ислоҳотлар амалга оширилмаётган, сармоя киритишнинг зарур 132 кафолат ва истиқболлари мавжуд бўлмаган бозорга қадам босмайди. Бу эса бизнинг зиммамизга хорижий инвестициялар учун имкон қадар кўп қулайлик яратилган муҳитни шакллантириш масалалари билан мунтазам ва атрофлича шуғулланиш вазифасини юклайди” [2]. Бундан ташқари, инвесторлар жуда талабчан ва қатъиятлидир, яъни хорижий инвесторлар муайян давлат иқтисодиётига тўғридан- тўғри инвестицияларни киритишда мамлакатларнинг инвестицион муҳит жозибадорлигини ифодаловчи Doing Business (Жаҳон банки), Global Competitiveness Index (Бутунжаҳон иқтисодий форуми), Fragile States Index (Тинчлик учун жамғарма), Economic Freedom Index (Хайратеж фонди, Фразер институти) каби индекслар асосида қарор қабул қиладилар [3]. Хўш бу борада мамлакатимизда қандай ишлар амалга оширилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг иқтисодиётимиздаги ролини ошириш буйича бир қатор қонунчилик ва меъёрий хужжатлар қабул қилинган ва бугунги кунда уларни такомиллаштириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқиёсда жалб қилиш, уларни ўз маблағларини мамлакат иқтисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида қонун асосида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратилган, жумладан: - хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун кафолатлар; - кўрилган зарарлар қопланиши учун кафолатлар; - солиққа тортиш тизимида уларга оид белгиланган имтиёзлар; - фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишдаги эркинлик; - миллий сўмда ва чет эл валютасида олинган фойдаларни ўтказиш ва олиб чиқиб кетиш имконияти; - божхона имтиёзларининг мавжудлиги; - хорижий инвесторларнинг мулклари ва уларнинг ўзларини хавф-хатарлардан суғуртавий муҳофаза қилиш тизимининг яратилганлиги. Ўзбекистонда ўз сармоясини эркин тасарруф этиш, инвестиция фаолиятига доир маълумотлардан эркин фойдаланиш, давлат ҳисобига ўтказиш ёки олинишидан ҳимоялаш ҳуқуқлари кафолатланган. Республикада яратилган қулай инвестицион муҳит натижасида 2017 йилда ЯИМ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,3 фоизга, саноат маҳсулотлари 107,0 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар 107,1 фоизга, қурилиш ишлари 105,6 фоизга, жами хизматлар 108,9 фоизга ўсган. Ташқи савдо айланмаси қолдиғи 880,2 млн. доллни ташкил этди [4]. Ўзлаштирилган инвестициялар хажмида марказлаштирилган манбалар улуши 15,0 трлн. сўм ёки жамига нисбатан 25 фоизни, марказлашмаган манбалар улуши эса 45,7 трлн. сўм ёки жамига нисбатан 75 фоизни ташкил қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўзлаштирилган марказлашган инвестициялар хажмида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши энг юқори бўлиб 35 фоизни ташкил этади (1-расм). Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан асосан иқтисодиётнинг тоғ-кон саноатида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан Қарши- Термез, Поп-Қўқон-Андижон темир йўл линияларини электрлаштириш, 450 МВт қувватга эга иккита буғ газ қурилмасидан иборат умумий қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик электростанцияси қурилиши, Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексининг қурилиши, А-373 “Тошкент-Ўш” магистралининг “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган 116-190 км.да жойлашган тоғлик ҳудудларида 58 км. узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш, ерусти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш каби йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. 133 Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling