В статье расмотрены такие вопросы как, роль инвестиций в развитии экономики страны, инвестиционная


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana06.02.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1169118
1   2   3   4
Bog'liq
investitsion muhit zhozibadorligiga tasir etuvchi omillar

22%
16%
1%
35%
26%
Республика бюджети
Давлатни мақсадли жамғармалари
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
ЎзР кафолати асосида хорижий инвестициялар ва 
кредитлар
39%
27%
19%
15%
Корхона маблаглари
Тўғридан тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 
Ахоли маблағлари
Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарзлар 
134 


суҳбатида Aurora Consulting асосчиси У Бин 
нима учун хитойлик сармоядорларнинг 
Ўзбекистонда фаол эмаслигига ойдинлик 
киритди. «Тўғрисини 
айтаман, 
хафа 
бўлманглар. 
Ўзбекистон 
билан 
танишганимдан сўнг, бу улкан салоҳиятга 
эга буюк давлат эканига ишонч ҳосил 
қилдим. Ўйлайманки, янги Президент 
Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари хитойлик 
сармоядорлар учун катта имкониятлар 
очади. Бироқ, камчиликларни ҳам қайд 
этмаслигим мумкин эмас. Хитой — 
жаҳоннинг иккинчи иқтисодиёти, аммо, 
Ўзбекистон 
бозорида 
улар 
ҳамон 
кам. Бизлар йирик давлатмиз, лекин 
Хитойда сизнинг давлатингиз ҳақида 
дастлабки маълумотни олиш учун 
Ўзбекистон ҳақида бирорта китоб топа 
олмаймиз. 
Кўплаб 
хитойлик 
сармоядорлар 
Ўзбекистонни 
билишмайди.  Бизнинг тадбиркорлар, гарчи 
узоқ бўлса ҳам Африкага пул тикмоқда, 
улар шунчаки сизларни билишмайди», — 
деб қайд этган У Бин [5]. 
Doing Business халқаро рейтингига 
назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон сўнгги 
5 йилда катта сакрашни амалга оширди. 5 
йил аввал 146-ўринда бўлган Ўзбекистон 
бугунги 
кунда 
74-ўринда. 
Ушбу 
рейтингнинг солиқ солиш кесимида 78-
ўриндамиз. Бу, асосий рақибларимиз бўлган 
яқин қўшниларимиз кўрсаткичлари билан 
таққосланганда, ажойиб кўрсаткич эмас [6]. 
Хорижий 
инвесторларни 
мамлакатимизга инвестиция киритишларига 
тусиқ бўлаётган яна бир омил бу мураккаб 
солиқ тизимидир. “...Ўзбекистон катта 
захирага, улкан табиий бойликлар ва инсон 
ресурсларига эга бўлишига қарамай, 
мамлакатимизнинг глобал сармоя бозорида 
рақобатбардошлиги ҳақида сўз кетганда, 
маълум бўладики, инвесторларга бизнинг 
мамлакатимизга келиш қизиқ эмас. Улар 
бизга пул тикишни хоҳламаяпти. Нима 
учун? Биз солиқ концепциясини ишлаб 
чиқишда айни шу саволга жавоб топишга 
уриниб кўрдик”, - деди “ЎзЭкспо” МККда 
бўлиб 
ўтган 
солиқ 
концепцияси 
муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви 
миллий агентлиги директори ўринбосари 
Гўзал Исломова [6].
Демак, чет эл инвесторларини 
мамлакатимиз иқтисодиётига самарали 
жалб қилиш учун инвестицион муҳитга 
таъсир этувчи омилларни ва уларнинг 
таъсирларини ўрганишимиз зарур. Чет эл 
инвесторлари инвестициялаш борасидаги 
қўшма лойиҳалар ва қўшма корxоналарни 
ташкил этишдаги рискларни ҳисобга 
олишда БЕРИ индексидан фойдаланадилар. 
Ушбу индекс мамлакатдаги инвестиция 
муҳитини турлича салмоққа эга бўлган 15 та 
баҳолаш мезонлари асосида ҳисоблаб 
чиқади. Хар бир мезонга 0 дан (тўғри 
келмайди) 4 гача (ўта қулай) баҳо 
берилади. Тўпланган юқори балл «барқарор 
мамлакат»ни англатади. Мамлакат тўплаган 
балл 
қанчалик 
юқори 
бўлса, 
инвестициялашдан олиниши мўлжалланган 
фойда хам шунча юқори бўлиши зарур, акс 
ҳолда инвестициялаш асоссиз ҳисобланади.
Мамлакат 
инвестиция 
муҳитини 
баҳолашда инвесторлар томонидан яна 
Xалқаро кредит рейтингларидан хам 
фойдаланилади. Улар жахондаги 11 
обрўли агентликлар томонидан ишлаб 
чиқилади. Улардан бештаси — Америка, 
учтаси — Япония, иккитаси — Канада ва 
биттаси Англия агентликларидир. Бунда 
бозорнинг 90 фоизи икки йирик ва машҳур 
Америка компанияларига тегишлидир Улар: 
Standart and Poor's Investor Service ва 
Moody's Investor Service. 
Олиб 
борилган 
ўрганишларимиз 
бўйича хулоса қилиб шуни айтиш 
мумкинки, 
мамлакатимиз 
ҳудудлари 
имкониятлари ва инвестицион муҳитига 
таъсир 
этувчи 
қўйидаги 
омиллар
мавжуддир: 

ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти 
(ҳудуднинг 
ресурслар 
билан 
таъминланганлиги, 
меҳнат 
ва 
энергоресурслар билан таъминланганлик 
даражаси, инфратузилма ва илмий-техник 
салоҳиятининг ривожланганлик даражаси); 

ҳудудда 
бозор 
муҳитининг 
шаклланганлиги (бозор инфратузилмасини 
ривожланганлиги, маҳсулотлар сотиш учун 
маҳаллий 
бозорларнинг 
мавжудлиги
ҳудуднинг экспорт салоҳияти) тавсифловчи 
омиллар; 

сиёсий 
омиллар 
(аҳолининг 
маҳаллий хокимиятга ишончи даражаси, 
135 


худуддаги сиёсий партиялар ўрни, миллий - 
диний муносабатлар холати ва б.ш.қ.); 

ижтимоий омиллар (аҳолининг 
турмуш даражаси, жиноятчилик даражаси, 
реал иш ҳақининг қиймати, чет эл 
мутахассислари учун ишлаш шароитининг 
мавжудлиги); 

молиявий 
омиллар 
(маҳаллий 
бюджет ҳолати, бюджетдан ташқари 
жамғармаларнинг мавжудлиги, банк фоиз 
ставкалари, 
банклар 
билан 
ўзаро 
ҳамкорликнинг ривожланганлик даражаси); 

ташкилий-хуқуқий 
омиллар 
ва 
ҳ.к.лар. 
Мамлакатимизда 
инвестиция 
муҳитининг жозибадорлигини ошириш ва
унинг қулайлигини таъминлашда 
қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш 
мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблаймиз:
- инвестиция инфратузилмасини
ривожлантириш – банклар, инвестиция 
фондлари, суғурта ва лизинг
компаниялари 
фаолиятини
рағбатлантириш 
ва 
инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг
иштирокини самарали йўлга қўйиш; 
- тадбиркорларнинг бизнес-
кўникмалари, шу жумладан, инвестиция
лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси 
ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш – 
ҳудудларда консалтинг, маркетинг ва
юридик хизмат кўрсатувчи марказлар 
ташкил 
этиш 
ва 
фаолиятини 
ривожлантириш; 
- маҳаллий ҳокимликлар томонидан 
ҳудуднинг 
имкониятлари, 
салоҳияти 
тўғрисида маълумотларни маҳаллий ва чет 
эл ОАВларида доимий ёритиб туриш ва 
хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича 
фаоллигини ошириш; 
- ҳудудлардаги ишлаб чиқариш 
инфратузилмасига оид муаммоларни тулиқ 
бартараф этиш, хорижий инвесторлар 
эҳтиёжларини 
қондирадиган 
инфратузилмани шакллантириш; 
- аҳоли қўлидаги бўш пул
маблағларини инвестиция жараёнларига
жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозлар 
бозорини янада ривожлантириш; 
- инвестициялар 
таркибида 
марказлашмаган инвестициялар улушини, 
жумладан 
тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестициялар 
улушини 
оширишга 
қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Шундай қилиб, юқорида келтирилган 
ушбу таклифлар мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантириш учун зарур бўлган чет эл 
инвестицияларини кириб келишига ижобий 
таъсир кўрсатган ҳолда мамлакатимизнинг 
инвестицион жозибадорлигини ошириш 
борасида муҳим аҳамият касб этади. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling