Ва ички тузилиши Қуѐшнинг характеристикалари
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
5 dars fiziklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуѐш фаоллиги Рудольф Вольф
- 11,1 йил
Тож
Қуѐш тожи – узунлиги Қуѐшнинг 1R дан 8- 10R гача. Тутилишлар вақтида (ѐки коронограф ѐрдамида) кузатилади, кумуш-садафранг, ҳарорати Т≥1млн.К, ўта сийрак газ. Тож структураси анча турғун, сезиларли ўзгаришлар содир бўлиши учун йиллар керак бўлади. TRACE КА олган тасвирда (2.04.1998 й учирилган) ультрабинафша нурларда қайноқ тож сиртмоқларининг қуюқлашиши кўрсатилган. Улар 350 000 км гача баландликкача кўтарилиади. Тож асосан қуйи қатламларида, сиртмоқнинг асосида, плазма кўтарилиб, яна Қуѐш сиртига қайтадиган жойларда кўпроқ қизийди. Қоронғу соҳалар – тож тешиклари. Улар Қуѐш магнит майдони куч чизиқлари сайѐралараро фазога чиқиб кетадиган юза устида жойлашади. Ультрабинафша ва рентген ѐруғлигида кузатиш мумкин. Интенсив қуѐш шамоли манбаи бўлиб ҳисобланишади. Тож Қуѐш фаоллигига қараб тож нурларининг кўриниши сезиларли ўзгариб туради. 2006 йил 29 мартдаги қуѐш тутилиши вақтида тожнинг кўриниши. Сурат Сиддаги (Туркия) телескоп ѐрдамида олинган. 19.06.1999 й қуѐш тутилиши вақтидаги тож Қуѐш фаоллиги Рудольф Вольф (1816-1893, Швейцария) 1852 й доғлар пайдо бўлишининг 11 йиллик циклини топган. 4 йил давомида кўтарилиш, 7 йил сўниш - цикл 11,1 йил давом этади. Доғлар пайдо бўлиши фаоллигини характерлайдиган Вольф сонини киритган W=(10g+f) . k. f – доғлар сони, g – гуруҳлар сони. Қуѐш фаоллиги – Қуёш атмосферасидаги ностационар соҳаларнинг даврий ўзгариши (доғлар, машъал, протуберанцлар ва ҳ.к.). Фаоллик марказларининг турли қаватлари орасидаги боғловчи бўлиб магнит майдони хизмат қилади. Даври (ўртача) – 11,1 йил (4 йил кўтарилиш – 7 йил - сўниш). Сўнгги фаоллик цикллари ва тахмин қилинаѐтган 24 ва 25 цикл. Тинч Қуѐш Фаол Қуѐш 1997 йил Қуѐшда бир вақтнинг ўзида 30 минггача турли хил портлаш ҳодисалари содир бўлиши аниқланди. Уларнинг ўртача давомийлиги ≈ 1 дақ, узунлиги 1500 км, модда улоқтириш тезлиги 1500 км/с гача. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling