Ва ички тузилиши Қуѐшнинг характеристикалари


Радионурланишлар радиотелескоплар ѐрдамида ўрганилади


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana21.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1219367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5 dars fiziklar

Радионурланишлар радиотелескоплар ѐрдамида ўрганилади. 
ССРТ — Иркутск Қуѐш-Ер физикаси институтининг (1960 й ташкил қилинган) ихтисослаштирилган қуѐш радиотелескопи, 
қуѐш фаоллигини микротўлқинли диапазонда (5,7 ГГц , λ = 5,2 см) ўрганишга мўлжалланган. Бу диапазонда қуѐш тожида 
бўлаѐтган жараѐнларни бутун қуѐш диски бўйлаб кузатиш имконияти мавжуд. ССРТ Иркутскдан 220 км масофада 
жойлашган. Бу – шарқ-ғарб ва шимол-жануб йўналишларида ораси 4,9 м қилиб эквидистант жойлаштирилган, диаметри 2,5 
м ли 128 x 128 та икки қатор параболик антенналардан иборат хочсимон интерферометр. Интерферометрнинг ҳар бир 
чизиқли базалари узунлиги — 622,3 метрдан. 1984 й ишга туширилган. 


б) Корпускуляр нурланиш 
Ерга 1-2 суткада етиб келади.
«Қуёш шамоли» = заррачалар оқими (Не ядролари, 
сийрак плазмани ташкил этувчи, баъзи элементлар 
ионлари, протонлар, электронлар). 1959 й «Луна-2» 
САС томонидан очилган. Биринчи бор унинг борлигини 
1898 й астрофизик Ф.А. Бредихин (1831-1904) топган.
Қуѐш тинч бўлганда V=10 км/с тезлик билан, портлаш 
жараѐнларида эса 1000 км/с гача тезликда отилади. 
Заррачаларнинг отилиши тож тешикларидан амалга 
оширилади. 
Ерга зарралар V=350 км/с тезликда (чақнашларда 450 
км/с гача) етиб келади. Ўзлари билан магнит майдонни 
олиб келади. Концентрацияси n= 10 зарра/см
3
, Т=10
6
К. 
Келтириб чиқаради:
а) 
Магнит бўронлари
– Ер магнит майдонининг 
қисқа муддатли ўзгариши;
б) 
Қутб ѐғдуси
= қутбларда заррачаларнинг 
атмосферага кириши оқибатида, атмосферанинг 80 
– 1000 км баландликда ѐғдуланиши (асосан 
кислороднинг яшил ва қизил чизиқлари).
в) Т
ропосфера ўзгариши
= об-ҳавога таъсири.
г) 
Биосферага таъсири
= жумладан инсонга: 
саломатликка, нохуш кунлар ва ҳ. к. 
д) Ер радиацион белбоғларини ва Ер магнитосферасининг Қуѐшга қарама-қарши томонга 
чўзилган думини
заррачалар билан тўлдиради


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling