Ва радиокомпонентлар


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1062447
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
РМваРК Практика

Биоэлектрон асбоблар тирик организмларда ахборот сақлаш ва қайта ишлаш принципи ва структурасига 
асосланган ҳолда, функционал имкониятларига кўра инсон онгига яқинлаштирилган ўта мураккаб ахборот қайта ишлаш 
тизимини яратиш учун қшланлади. 
Асаб тизими нейрон номини олган панжаралардан ташкил топган. Нейронлар, қаерда жойлашишидан қатъий 
назар, бир хил структурага эга ва деярли бир хил мантиқий характеристикаларга эгадирлар. Улар такомиллашган 
универсал мантиқий элементлар ҳисобланадилар. Нейронлар асосида содда ва тартибли нейрон тизимлари қурилади, 
яъни ягона элемент асосида инсон онгигина еча оладиган мураккаб масалаларни еча олиш қобилиятига эга бўлган 
тизим яратиш мумкин. Нейрон жисм ва бир (ёки кўп0 кириш (дентдрит) ва чиқиш (аксон) ўсимтадан ташкил топган. Бир 
нейрон аксони билан кейинги нейрон дендрити бириккан жой синапс деб аталади. Нейронлар одатда уч синфга 
бўлинади: сенсор датчикларига яқинлаштирилган энергияга жавоб тариқасида сигнал генерацияловчи -сенсор 
нейронлар; активликни бошқарувчи тўқималарга сигналлар узатувчи - моторли нейронлар; сенсор ва мотор нейронларни 
бирлаштирувчи -ассоциатив нейронлар. 
Онг ёки марказий асос тизими асосан учинчи тур нейронлардан ташкил топган. Нейроннинг ўзи уни ўраб турган 
суюқликдан юпқа мембрана билан изоляцияланган ва унинг ичидаги метоболик жараён туфайли нейронни ўраб турган 
суюқликда натрий ионлари жуда кўп бўлишига қарамай манфий калий ионларининг ортиқча концентрацияси мавжуд 


23 
бўлади. Мембрана орқали калий диффузиясини олдини олиш мақсададида, унда ∼70 мВ кечиктирувчи потенциал ушлаб 
турилади. 
Асаб тизимининг ҳар бир қисмида, ҳатто бирлик нейронда ҳам ўнлаб микроасперга тенг токлар оқиб ўтади. 
Нейронлар генерациялаётган электр сигналларининг асмплитуда ва шакллари 0,1 мкм тартибдаги икки ўлчамли тузилма 
кўринишидаги мамбрананинг физик хоссалари билан аниқланади. Мембраналар нерв импульси шаклланиш жараёнида 
асосий роль ўйнайдилар, ҳамда панжара ва ҳар бир панжара ичидаги органеллалар орасида тўсиқлар юзага 
келтирадилар. Бу билан панжараларда фазо ва вақт бўйича кечадиган биокимёвий реакцияларни бошқарадилар. 
Мембрананинг бошқа функцияси – электр майдони ва баъзи махсус кимёвий моддалар таъсири натижасида ўз 
сингдирувчанлигини кескин ўзгартирадиган характерга эга бўлган таъсири. Нейрон кириш сигнали амплитудасини 
ўзгартириш билан чиқиш частотасини кучайтириш, кириш сигналларини кўшиш ва бошқа хоссаларга эга. Нейрон 
сигнални аналог кўринишда узатиши мумкин, шу сабабли нейронлар тизимини мантиқий элементлар ва аналог 
блоклардан ташкил топган гибрид қурилма деб қараш ммумкин. Унда узатилаётган аналог ахборотнинг йўналиши 
коммутацияланаётган элементлар орасидаги мантиқлар алоқаси билан аниқланади. Нейроннинг адаптив хоссалари ўқув 
машиналари ишлаб чиқишда образ ва белгиларни илғаш қурилмаларини яратишда қўлланилиши мумкин.
Биокимёнинг сўнгги ютуқлари молекуляр электрониканинг муваффақиятли ривожланишига олиб келиши мумкин. 
Махсус таъминот муҳитида ишлайдиган донор панжаралар тизимидан фойдаланиш имконияти ҳам йўқ эмас. 
Текширишлар натижаси шуни кўрсатди-ки, электроникада тирик табиат хоссаларидан фойдаланиш – техника соҳасида 
янги илмий-техник революцияга олиб келиши мумкин. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling