Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet16/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70
Bog'liq
biofizika

Uдисп. = -(3I1I2/2(I1+I2)) (1, 2/ R6)
Бу ерда: I1, I2ионланиш потенциали; 1, 2 – қутбланган молекулалар.

5. Электростатик таъсирлашувчи кучлар манфий ва мусбат зарядларнинг тортишиши натижасида ҳосил бўлади.


Электростатик таъсирлашувчи кучлар биотузилмаларда барқарорликни сақловчи алоҳида боғланишларни келтириб чиқаради. Макромолекулада турли атом гуруҳларининг ўзаро таъсирлашишлари натижасижа молекула қисмларида зарядларнинг тақсимланиши рўй беради. Алоҳида зарядга эга атомлар гуруҳларининг ўзаро таъсирлашиши электростатик потенциали қуйидаги тенглама ёрдамида ифодаланади:

Бу ерда, Qa, Qb ва b атомларнинг заряди парциал қиймати; Rab – атомлар радиуси оралиғидаги масофа; ε – диэлектрик доимийси қийматини ифодалайди.

6. Гидрофоб таъсирлашишлар сув билан макромолекула ўртасидаги тортишишдан юзага келади.


Биополимерларнинг қисмлари, маълум бир гуруҳлари орасидаги тортишиш, итарилиш ва бошқа кучларга ҳарорат таъсир қилади. Ҳароратнинг кўтарилиши гуруҳлар, қисмлар ёки мономерлар орасидаги ўзаро итарилиш кучини оширади, аксинча ҳароратнинг пасайиши эса уларнинг бир - бирига тортилишини кучайтиради. Маълум бир ҳароратда итарилиш кучи, тортишиш кучи билан тенглашиб, бу икки қарама - қарши таъсирланишлар компенсацияланади. Бундай ҳарорат критик ҳарорат деб аталади.
Биополимерлар икки фазада ўрам фазаси ва глобула фазаси ҳолатида бўлиши аниқланган. Биополимернинг ўрам фазасида макромолекула аниқ бир структурага эга бўлмайди. Бу ҳолат критик ҳароратга тенг ёки унга нисбатан юқори бўлганда юз беради. Глобула ҳолатида макромолекула ўрамга нисбатан аниқ зич структурага эга ва бу ҳолат критик ҳароратдан паст бўлганда кузатилади. Бир фазадан иккинчи фазага ўтиш иссиқлик ажралиши билан содир бўлади.



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling