Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бекжон Ойбекович Тошмухамедов


Download 4.37 Mb.
bet7/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70
Bog'liq
biofizika

Бекжон Ойбекович Тошмухамедов
1935 йил Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Б.О.Тошмухамедов - атоқли олим, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти мембраналар биофизикаси лабораториясининг мудири. Б.О. Тошмухамедов қўзғалувчан мембраналарнинг тузилиши ва хоссалари, ион каналлари ва ионлар транспорти ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган. Б.О.Тошмухамедов нефрон, ҳужайра, митохондрия ва саркоплазматик ретикулумдаги ионлар ташилиш механизмларини ўрганди. Турли хил захарларни мембраналарга таъсирини ўрганиш натижасида Б.О.Тошмухамедов янги токсин-каналоформерларни аниқлади, ҳамда қўзғалувчан мембраналарнинг Nа+-каналларини блокловчи бир қатор янги токсинларни ажратиб олди. Унинг раҳбарлигида умуртқалилар, қисқичбақасимонлар ва ҳашоротларнинг постсинаптик мембраналаридаги глутаматэргик синапсларини специфик ва қайтмас равишда блокловчи нейротоксинлари аниқланган. Ушбу токсинлар ёрдамида каламуш мияси, чигиртканинг нерв-мускул синапсларидан глутамат рецепторларини ажратиб олинди ва уларни икки қатламли сунъий мембраналарга реконструкция қилинди. Б.О.Тошмухамедов 350 га яқин илмий мақолалар нашр эттирган. Унинг раҳбарлигида 11 та докторлик ва 48 та номзодлик диссертациялари тайёрланган. Тошмухамедов Б.О. Собиқ СССР Давлат мукофоти, Беруний номидаги давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби.

Ҳужайра физиологияси ва нейрофизиология, биологик мембраналардан ионлар транспортини молекуляр механизмлари, ҳужайра фаолиятини бошқарилиши ва мембрана фаол бирикмаларнинг таъсир қилиш механизмларини ўрганиш каби соҳалардаги тадқиқотларнинг ривожланишига институт жамоаси томонидан катта ҳисса қўшилди. Институт ходимлари томонидан аксонал, пре- ва постсинаптик таъсирга эга, турли хил ион каналларига ва рецепторларга таъсир қилувчи янги нейротоксинлар аниқланди. Ушбу нейротоксинлар ёрдамида баъзи бир ион каналлари ва нейрорецепторлар типларининг структураси, функцияси ва бошқарилиш механизмлари ўрганилди.


Физиологик фаол моддалар, жумладан, гормонлар, юрак гликозидлари ва алкалоидларни биологик мембраналарда ионлар транспортига таъсир қилиш механизмларини ўрганилди. Баъзи бактерия токсинларидан ҳосил бўлган ион каналларининг структураси ва фаолияти қонуниятлари очилди, ионлар транспорти ва оксидланишли фосфорланишнинг ҳужайрадаги табиий регуляторлари топилди.
Институт ходимлари одам ва ҳайвонларни атроф-муҳитнинг экстремал омилларига мослашувининг асосий механизмларининг, ўсаётган организмнинг чидамлилигининг, ҳужайра фаолиятининг физиологик асосларини очишга катта ҳисса қўшдилар. Бу тадқиқотлар натижасида баъзи стресс омиллари организм функционал тизими ривожланишига таъсир қилиши ва ўз навбатида ўсаётган организмнинг физиологик жараёнларининг бузилишига олиб келиши аниқланди. Биологик мембраналардан ионлар ўтишининг молекуляр механизмлари, уларга турли хил физиологик моддаларнинг таъсири ва ҳужайра функциясининг бошқарув механизмлари ўрганилди. Ҳужайрада Са2+ иони метаболизми ва уни бошқарув роли ўрганилди. Сунъий фосфолипид мембраналарда митохондрия кальций-ўтказувчи тизими, буйрак апикал мембраналаридан ажратиб олинган натрий каналлари реконструкция қилинди.
Ҳозирги вақтда институтда нерв ва юрак қон-томирлари касалликларини даволашда фармакологик восита сифатида қўлланиши мумкин бўлган истиқболли бўлган, ион каналлари билан ўзаро таъсирлашувчи янги табиий бирикмаларни ўрганиш устида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Институт олимлари МДҲ, Буюк Британия, АҚШ, Япония, Бельгия, Бразилия ва бошқа мамлакатларнинг йирик илмий марказлари билан алоқа ўрнатишган ва физиология ва биофизиканинг турли йўналишларида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
Академик Б.О.Тошмуҳамедов «Биологические мембраны» Халқаро журналининг редколлегия аъзоси, молекуляр физиология лабораториясининг мудири, б.ф.д. Р.З.Собиров Япония Миллий Физиология институти Илмий кенгаши аъзоси, проф. П.Б.Усманов Халқаро нейрофизиология жамиятининг минтақавий координатори ва «World Toxin review» Халқаро журналининг муҳаррияти аъзосидирлар.
Халқаро илмий жамоатчилик томонидан институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар тан олинди ва юқори баҳоланди. Фундаментал тадқиқотлар соҳасида эришган улкан ютуқлари учун институтнинг 6 та илмий ходими турли хил Давлат мукофотларига сазовор бўлдилар. Институт илмий-тадқиқотлари юқори баҳоланиб, 2002 йили «International arch of Europe» Халқаро фондининг Олтин медалига сазовор бўлган.
Институтнинг фаолияти давомида 200 дан ортиқ фан номзодлари ва 55 дан ортиқ фан номзодлари физиология ва биофизика соҳаларида ҳимоя қилиб, мутахассислар етишиб чиққан.


Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling