Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мураккаб тизимлар биофизикаси


Download 4.37 Mb.
bet4/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
biofizika

Мураккаб тизимлар биофизикаси ҳужайра, орган, организм, тур, популяциялар, умуман биоценозда бўладиган мураккаб жараёнларнинг физик-кимёвий асосларини ва уларга турли хил физик омилларнинг таъсирини ўрганади. Мураккаб тизим деганимизда нафақат организм, популяция, балки биогеоценоз ёки биосфера ҳам тушунилади. Мураккаб тизимлар биофизикаси биология фани назариялари билан иш кўради. Масалан, Ч.Дарвиннинг эволюцион таълимоти бўйича турларнинг келиб чиқишида ташқи таъсирларнинг, яъни қуёш нури, атмосфера босими, шамол, радиоактив нурлар аҳамияти катта. Мураккаб тизимлар биофизикаси ривожланиш, яъни филогенез ва онтогенез қонуниятлари билан бирга ташқи омилларнинг ўрганилаётган тизимларга таъсир қилиш механизмларини ҳам ўрганади. Биофизиканинг ушбу бўлимида кибернетика услублари, математик моделлаш кабилардан кенг фойдаланади.


1.3. Биофизик тадқиқотларнинг усуллари
Албатта ҳар бир фаннинг ривожланиши у фойдаланадиган усулларга ва ёндашувларга бевосита боғлиқдир. Биофизика бошқа фанларнинг аниқлаш усулларидан фойдаланиш билан биргаликда ҳозирги кунда турли хил оптик усуллар, γ-резонанс спектроскопия, микроэлектрод техника ёрдамида мембрана потенциалини қайд этиш, хемилюминесценция, лазер спектроскопияси, нишонланган атомлар ёрдамида биологик жараёнларни ўрганиш каби замонавий биофизика усулларидан ҳам кенг фойдаланилади. Қуйида замонавий биофизиканинг айрим тадқиқот усуллари ҳақида маълумот берилган.
Электрон микроскопия усули билан макромолекулалар, мембраналар, ҳужайра органоидларининг ҳолати, шакл ва ўлчамлари ўрганилади.
Спектрофотометрия усули эритмалардан ўтган нурнинг бир қисми ютилишини ўлчашга асосланган. Ушбу усул билан эритмаларда модда концентрацияси ўлчанади, макромолекулаларнинг иккиламчи структураси, молекула айрим гуруҳларининг ионлашуви ўрганилади.
Рентген нурлари дифракцияси усули билан биомолекулаларнинг фазовий структураси, уларнинг шакли ва ўлчамлари, иккиламчи структура элементларининг фазовий жойлашиш ҳолатлари аниқланади.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling