v = dC/dt
Кимёвий реакцияда модданинг концентрацияси t1 қийматдан t2 қийматга қадар ўтган маълум бир вақт ичида C1 дан C2 гача ўзгарганда, кимёвий реакциянинг ўртача тезлиги қуйидагича ифодаланади (расм 3.1.1): v = C1C2/t2 – t1
Расм 3.1.1. Кимёвий реакция тезлигини ифодаловчи график.
Бунда кимёвий реакция тезлиги мусбат (+) қийматга эга бўлади. Агар реакция тезлиги дастлабки моддалардан бирининг концентрацияси камайиши билан аниқланса, dC/dt тенглик олдига манфий (-) ишора қўйилади. Агар реакция тезлиги реакция махсулотларидан бирининг ўзгаришлари билан аниқланса тенглик олдига мусбат (+) ишора қўйилади.
Кимёвий реакция тезлигига реакцияга киришаётган дастлабки моддалар хусусиятлари, концентрацияси, ҳарорат, босим, катализатор ва ингибитор моддалар, ёруғлик, муҳитнинг рН- кўрсаткичи каби омиллар кучли таъсир кўрсатади.
Реакция тезлигига реакцияга киришаётган дастлабки моддаларнинг концентрацияси ўзгаришларининг таъсири қуйидагича тушунтирилади. Реакция муҳитида тўқнашаётган заррачалар концентрациясининг ортиши тўқнашувлар сонининг ортишига олиб келади ва натижада реакция тезлиги ортади.
Кимёвий реакция тезлигига реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрациялари ўзгаришининг таъсири 1867 йилда норвегиялик олимлар К.Гулберг ва П.Вааге томонидан ўрганилиб, кимёвий реакциялар тезлиги массалар таъсири қонуни орқали умумий кўринишда қуйидагича ифодаланган:
Кимёвий реакция тезлиги реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрациясига тўғри пропорционал.
Бу қонунга мувофиқ,
A +B C кўринишда амалга ошувчи кимёвий реакцияда реакция тезлиги қуйидагича ифодаланади:
v = k [A].[B]
Бу ерда: v– кимёвий реакция тезлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |