Вабо— аломатлари, сабаблари, юҚиши, ташхис, даволаш, олдини олиш
Download 141.5 Kb.
|
ВАБО
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВАБО КАСАЛЛИГИ ЮҚУМЛИМИ
- ВАБОНИНГ ИНКУБАТСИОН ДАВРИ
- ВАБОНИНГ ЮҚУМЛИ ДАВРИ
БОШҚА ХАВФ ОМИЛЛАРИ
Вабо вибрионлари денгиз суви ичида омон қолиши ва моллюскалар ичида бўлиши мумкинлигига оид баъзи далиллар мавжуд; хом устрицаларни истеъмол қилиш, айниқса, ривожланмаган ва баъзан ривожланган мамлакатларда, вабо хавфи омилидир. Баъзи одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ касалланиш хавфига ега. Етарлича овқатланмайдиган ёки иммунитети заифлашган одамлар вабо касаллигини ривожлантириши мумкин. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 2-4 ёшгача бўлган болалар касалликга каттароқ ёшдаги болаларга қараганда анча сезгир. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, биринчи қон гуруҳили беморлар вабога бошқаларга нисбатан икки марта кўпроқ чалинар екан. Ушбу касалликнинг қон гуруҳига боғлиқлиги ҳали тўлиқ тушунилмаган. Шунингдек ахлоргидриядан (меъда ширасида кислотанинг камайиши) азият чекувчилар ва кислота даражасини камайтирувчи дорилар қабул қилувчилар ҳам вабо касаллигига мойил бўлишади, чунки ошқозон кислотаси вабо вибриони, шу жумладан, бактерияларнинг кўп турларини ўлдиришга қодир. ВАБО КАСАЛЛИГИ ЮҚУМЛИМИ? Соғлом катта кишиларни касаллантириш учун тахминан 100 млн. гача вабо бактериялари талаб қилинади. Бу катта миқдордан келиб чиққан ҳолда, касалликнинг тарқалиши учун озиқ-овқат ёки сувнинг жиддий ифлосланиши юз бериши керак ва одамдан одамга тўғридан-тўғри юқиши баъзи епидемик ҳолатлардан ташқари, камдан-кам кузатиилади. Вабо епидемияси кузатилганда бактериялар бевосита ва билвосиа жуда юқумли бўлиб қолади, чунки озиқ-овқатлар ва сув ифлосланиши кенг тарқалади. ВАБОНИНГ ИНКУБАТСИОН ДАВРИ Инкубация даври (бактериялар юқганидан аломатлар намоён бўлишигача вақт оралиғи) бир неча соатдан (6 — 12 соат) беш кунгача чўзилиши мумкин, ўртача у 2 — 3 кун давом етади. Касаллик юқганидан 6-12 соат ўтгач намоён бўлиши жуда тез инкубацион давр ҳисобланади ва даволаш учун дарҳол тиббий аралашув талаб етилади. ВАБОНИНГ ЮҚУМЛИ ДАВРИ Вабонинг юқумли даври бактериялар нажас билан бирга ажралиши биланоқ бошланади. Ич кетиши бактериялар таъсиридан 6-12 соат ўтгач содир бўлиши ва 7 — 14 кунгача давом етиши мумкин. Аломатларсиз (касалланган, аммо ҳеч қандай аломатлар сезилмайди) баъзи одамлар ҳам 7 — 14 кун давомида вабо бактерияларини тарқатади. Download 141.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling