Вабо— аломатлари, сабаблари, юҚиши, ташхис, даволаш, олдини олиш


Download 141.5 Kb.
bet1/4
Sana23.03.2023
Hajmi141.5 Kb.
#1288917
  1   2   3   4
Bog'liq
ВАБО


ВАБО— АЛОМАТЛАРИ, САБАБЛАРИ, юҚИШИ, ТАШХИС, ДАВОЛАШ, ОЛДИНИ ОЛИШ

ЖССТ маълумотларига кўра, йилига тахминан 1,4 — 4,3 млн. киши вабо касаллигига чалинади ва ўлим даражаси қарийб 28,000-142,000 кишини ташкил қилади. Вабо касаллигига чалинган 10 нафар кишидан фақат биттаси одатий аломатлар ва белгиларни намоён қилади. Ҳар 1-2 соатда бемор аҳволини текшириб туриш ва ОРТ беришни давом еттириш керак. Аҳволида яхшилниш бўлмаса (сувсизланиши аломатлари бўлса), дарҳол вена ичига физиологик еритма юбориш керак. Даволашнинг биринчи 24 соати давомида 200 мл / кг ёки ундан кўпроқ талаб қилиниши мумкин.


Гўдакларни 6 соатдан кейин, қарияларни 3 соатдан кейин тўлиқ қайта баҳолаш керак. Бемор аҳволи яхшиланса ва суюқликларни ича олса, яна ОРТ беришда давом етиш керак.

ВАБОГА ҚАРШИ АНТИБИОТИКЛАР
Умуман, антибиотиклар вабонинг жиддий шакллари учун ишлатилади; улар сувсизланишни камайтириш учун мўлжалланган ва тикланишни тезлаштиради. Вабо оғир ҳолатларда Тетрасиклинлар (сумицином), Доксисиклин (вибрамицин, орасеса, адокса, атридокс ва бошқалар), Фуразолидон (фуроксоном), Еритромисин (Педиазол, Илозон) ёки сипрофлоксацин билан самарали даволанган. Вена орқали суюқлик даражаси ва електролитлар таъминлаш билан қуйидаги антибиотиклар қўлланилади:

  • Тетрасиклин (Сумицин);

  • Доксисиклин (Вибрамицин, Орасиа, Адокса, Атридокс ва бошқалар);

  • Фуразолидон (Фуроксон);

  • Еритромисин (Педиазол, Илозон);

  • Азитромицин (Азитрокс);

  • Сулфаметоксазол / Триметопримдир (Бактрим, Септра);

  • Ампициллин;

  • Сипрофлоксацин;

  • Норфлоксацин (Нороксин).

Кўпчилик келтириб ўтилган антибиотиклар самарали, бироқ уларни тўғри танлаш учун антибиотикларга сезувчанлик таҳлили ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади, чунки кўплаб бактериялар, шу жумладан вабо вибрионлари ҳам турли даражада антибиотикларга қаршилик шакллантиришган. Бундан ташқари, бошқа самарали антибиотиклар бўлса, хинолонлардан (масалан, сипрофлоксасин, норфлохаcин) фойдаланилмаслик керак, чунки улар таянч-ҳаракат тизимига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

Одамлар вабони олдини олиш учун еҳтиёт чораларига амал қилиш, мунтазам қўл ювиш, вабо мавжуд жойларда бўлмаслик ва одамлар билан алоқа қилмаслик, сув ёки бошқа ичимликларни ичишда еҳтиёт бўлиш, озиқ-овқатларни яхшилаб тайёрлаш керак. Бундан ташқари, вабо касаллигини олдини олишга қодир вакцина бор ва уларнинг самарадорлиги 50 -90% гача етади.
Вабога қарши вакцина оғзаки бўлиб, инекциялар унчалик ҳам самарадор емас. Икки вакцина (Шанчол ва Дюкорал) махсус ўлдирилган вабо бактерияларидан иборат бўлиб, ўзларида ентеротоксин сақламайди. Афсуски, ҳар икки вакцина ўртача 2 йил таъсир кўрсатади, бироқ баъзи хабарларга кўра Шанчол 65% ҳолларда 5 йилгача таъсир қилиши мумкин. Ҳар икки вакцина одатда 1-6 ҳафта оралиғи биан икки дозада берилади.
Афсуски, вакциналар чекланган. Улар вабога дучор бўлиши еҳтимоли мавжуд бўлган кишилар учун мўлжалланган, масалан саёҳатчилар учун.
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ушбу касалликни ўрганиш билан шуғулланаётган 30 дан ортиқ университет мавжуд ва улар вабо епидемиёлогияси, патология, иммунология, вакцина ишлаб чиқариш ва бошқа муаммоларни тадқиқ қилишмоқда.

Вабо қўзғатувчиси биринчи бўлиб 1854 йилда олим Филиппо Пачини томонидан ажратиб олинган, лекин бактерия 30 йил ўтиб, мустақил иши давомида Роберт Кох томонидан аниқлангач ва унга қарши курашиш чоралари кашф қилингач кенг танилди.


Касалланган кишиларда ушбу аломатлар ривожланишини олдини олиш учун улар дарҳол сувлантиришга муҳтож, чунки бу белгилар ва аломатлар инсоннинг сувсизланиши ва оғир вабонинг ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Вабонинг оғир шаклларида (тахминан 5% -10%) беморларда буйрак етишмовчилиги, електролит мувозанатининг бузилиши (айниқса, натрий ва калий) ва комага олиб келадиган оғир сувсизланиш ривожланиши мумкин. Агар сувсизланиш бартараф қилинмаса, бу тезда шок ва ўлимга олиб келиши мумкин. Жиддий сувсизланиш кўпинча биринчи ич кетиши кузатилганидан 4 — 8 соат ўтгач юзага келади ва беморга тегишли ёрдам кўрсатилмаса, 18 соатдан бир неча кун ўтгач беморнинг ўлими билан якун топади. Епидемик чақнашларда тиббий ёрдам яхши ривожланмаган давлатларда ўлим кўрсаткичи 50-60% гача етиши мумкин.



Download 141.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling