Валюта курсининг ўзгариши. Бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?


Download 278.43 Kb.
bet1/2
Sana03.09.2023
Hajmi278.43 Kb.
#1672366
  1   2
Bog'liq
Валюта курсининг ўзгариши


Валюта курсининг ўзгариши. Бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
Сўм курсининг ўзгаришига мамлакат ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф динамикаси, асосий савдо ҳамкор-давлатлар миллий валюта курсидаги тебранишлар муҳим таъсир кўрсатади. Миллий валюта курсининг ўзгариши асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар шаклланишида қандай рол ўйнайди?

Фото: Kun.uz
Валюта курси муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, тўлов баланси ҳолати ва давлат бюджетининг кўрсаткичларига ҳамда мамлакат пул бозоридаги талаб ва таклиф шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Бунда валюта курси режимининг қайси тури танлаб олингани алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистонда расман «эркин сузувчи» валюта курси режими амал қилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан эълон қилинган тадқиқотчи Марат Жўраевнинг мақоласида валюта курсининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил қилинган.
Ички нарх-наволар ва инфляцион кутилмаларга таъсири
2022 йил якунлари бўйича аҳоли томонидан асосий истеъмол қилинадиган товарлар импорти қарийб 9,2 млрд долларни ташкил этиб, уларнинг жами импортдаги улуши 33 фоизга тўғри келди. Шундан 2,5 млрд доллари озиқ-овқат ва 1,8 млрд доллари фармацевтика маҳсулотлари импорти бўлди. Озиқ-овқатлар импортида шакар хомашёсининг улуши жуда катта. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган шакар хомашёси импорти 460 млн долларни ташкил этди.
Бундай шароитда миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан пасайиши шакарнинг ички бозордаги нархини ошириб, инфляцион кутилмаларга босимни кучайтиради. Хусусан, Марказий банкнинг таҳлилига кўра, алмашув курсининг 1 фоиз бандга қадрсизланиши узоқ муддатда базавий инфляциянинг 0,28 фоиз бандга тезлашишига сабаб бўлади.
Инфляция компонентлари бўйича таҳлил қилинганда, ушбу таъсир оқибатида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиши 0,42 фоиз бандни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўсиши – 0,18 фоиз бандни ва хизматларда нархларнинг ўсиши – 0,16 фоиз бандни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат нархларига таъсири юқорилиги уй-хўжаликлари истеъмол харажатлари таркибида уларнинг улуши ўртача 40-50 фоизни ташкил этиши билан изоҳланган.
Ушбу ўзгаришларни 2022 йилда ташқи бозорларда вазиятнинг мураккаблашиши, асосий савдо ҳамкорларнинг валюта курслари кескин тебраниши фонида кузатилган ҳолат мисолида яққол кўриш мумкин.
Жумладан, 2022 йилнинг март ойида ташқи мураккаб вазият фонида миллий валюта курсининг 6,6 фоизга тушиши, инфляцион кутилмаларнинг ошиши ҳамда жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши Марказий банк томонидан асосий ставка
14 фоиздан 17 фоизгача оширилишига сабаб бўлди.

Download 278.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling