Валюта операциялари ва уларнинг турлари


“Спот” бозоридаги котировка


Download 263.67 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi263.67 Kb.
#1528984
1   2   3   4
Bog'liq
@mustaqilishlar Valyuta operatsiyalari va turlari

“Спот” бозоридаги котировка:

  • “Спот” бозоридаги котировка:
  • Швецияда: 1USD - 2,0000 ёки 2,0005 SEK
  • Сотиб олиш Сотиш
  • Нью-Йоркда 1USD - 2,0000 ёки 2,0005 SEK
  • Сотиш Сотиб олиш
  • Келтирилган мисолда кўриниб турибдики, Швецияда тўғри котировка бўлса, Нью-Йоркда банклар тескари котировкалар билан ишлайди.

3. Муддатли операциялар ва уларнинг турлари.


Муддатли операцияларни амалга оширишнинг
ижобий томонларидан бири
шундаки, улар манёвр учун катта имконият
беради, айниқса форвард операцияси ўзига
хос актив ва пассивларга қарши қаратилмаган
бўлса. Спот операциялари зудлик билан амалга
оширилиши ёки қолдирилиши лозим, оддий
форвард контрактлари эса назоратни
амалга ошириш ва корректировкаларни
қилиш учун вақт қолдирадилар.
Реал валюта билан муддатли шартномалар ташқи-иқтисодий операциялар бўйича тўловларни ва хориждаги капитал қуйилмаларини суғурталаш хамда арбитраж фойдасини олиш мақсадида тузилади.
Муддатли валюта операциялари деб, валюталарни келгусида етказиб бериш ва улар бўйича хисоб-китоб қилиш шарти билан, шартнома тузиш куни курси асосида сотиб олиш ёки сотиш тушунилади. Улар одатда, валюта курси ўзгаришидан суғурта қилишда ёки чайқов фойдасини олишда ишлатилади.
  • Банклараро муддатли валюта операциялари “форвард” операциялари деб аталади. Форвард операциялари – биржадан ташқари муддатли валюта операциялари бўлиб, келишув асосида, телефон ёки телекс орқали банклар ва савдо-саноат компаниялари томонидан амалга оширилади. 1984 йилдан бошлаб кредит (молия) инструментлари билан операциялар – яъни “келгусида етказиб бериш тўғрисида келишув” (forward rate agreements), ўтказиш амалиёти қўлланилади. Улар, бир йилгача депозитлар бўйича фоизлар ўзгариши оқибатидаги кўрилган зарарларни ўзаро қоплаш бўйича банклараро муддатли келишувлардан иборат бўлиб, одатда 1 млн.-50 млн. АқШ доллари хажмидаги суммаларга тузилади.

5. Своп операциялари ва уларнинг хусусиятлари.


банклар ўртасидаги валюта шартномаси бўлиб, бир турдаги ва бир хил хажмдаги валютанинг турли муддатларга олди-сотди операциялари комбинациясидан иборатдир. Бир шартнома доирасида валютанинг маълум бир суммаси муайан муддатга сотиб олинади ва ўша захоти нақдли валюта бозорида сотилади, ёки бунинг тескариси бўлиши мумкин.
  • “Ностандарт” тўлов муддатлари деганда, битим амалга ошиши аниқ бир кунининг стандарт форвард тузилмасига киритиб бўлмайдиган, барча форвард саналари кўзда тутилади. Агар стандарт форвард хисоб-китоб саналари 1, 2, 3 ва шу каби ойларга белгиланса, мижоз эса котировкани 2,5 ойга олмоқчи бўлса, бу дегани мижоз хисоб-китобларни “ностандарт” муддатига курсни ва “ностандарт” санасини белгилашни сўраётганлигини билдиради.
  • Мукофот ёки дисконт миқдори “спот” курсига нисбатан барқарорроқдир. Шунинг учун банклараро бозорда муддатли шартнома курси котировка қилинганда фақат мукофот ёки дисконт аниқланади.
  • Тўғри котировкада мукофот “спот” курсига қўшилади, дисконт эса айрилади. Тескари котировкада эса, дисконт “спот” курсга қўшилади, мукофот эса айрилади.
  • Агарда, форвард шартлари асосида валюта, “spot” шартларига нисбатан юқорироқ котировка қилинса, унда бу хорижий валюта мукофот билан котировка қилинади. Дисконт эса бунинг тескарисидир.

Мукофот ёки дисконт услуби орқали аниқланган муддатли курс “аутрайт” курси деб аталади.
  • Мукофот бўлганда валюта муддатга “spot” курсга нисбатан қимматроқ, дисконт бўлганда эса арзонроқ котировка қилинади.

Download 263.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling