Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


ВAРИAНТ-19 1. Таққослама, омилли, експресс ва фундаментал таҳлил турларининг мазмунини ёритинг, уламинг ўзаро фарқли ва ўхшаш жиҳатларини келтиринг


Download 61.99 Kb.
bet18/25
Sana22.12.2022
Hajmi61.99 Kb.
#1043447
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний3

ВAРИAНТ-19
1. Таққослама, омилли, експресс ва фундаментал таҳлил турларининг мазмунини ёритинг, уламинг ўзаро фарқли ва ўхшаш жиҳатларини келтиринг.
2. Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти.

ВAРИAНТ-20
1. Молиявий ҳисоботлар шакллари, уламинг тавсифи ва жамланган молиявий ҳисоботлар.
2. Иқтисодий таҳлилнинг предмети, обйекти, мақсади, вазифалари, принсиплари
Ихтиёрий фан асосини унинг предмети ташкил қилади. Фан предмети мазкур фан нимани ўрганишини, методи еса – қандай ўрганишини, яъни ушбу тадқиқот предметини ўрганишда қандай услублардан фойдаланилишини кўрсатади. Иқтисодий таҳлил фан сифатида қуйидагилар билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради:
– обйектив иқтисодий қонунлар ва субйектив тусдаги омиллар таъсири остида юзага келувчи ўзаро алоқадорликдаги иқтисодий жараёнлар тадқиқи;
– бизнес-режаларни илмий асослаш ва уларнинг бажарилишини обйектив баҳолаш;
– ижобий ва салбий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини миқдорий ўлчаш;
– хўжалик тараққиёти тенденсиялари ва пропорсияларини ойдинлаштириш, фойдаланилмаган ички хўжалик захираларини аниқлаш;
– илғор тажрибани умумлаштириш, оптимал қарорлар қабул қилиш.
Иқтисодий таҳлил корхоналардаги иқтисодий ишлардан иборат иқтисодий фанларнинг муҳим қисми ҳисобланади. У ўз предмети, обйекти ва иқтисодий жараёнлар, ҳодисалар, вазиятларни тадқиқ қилиш усулларига ега.
Ихтиёрий фан, жумладан иқтисодий таҳлил предметини таърифлаш мураккаб вазифа. Мазкур муаммо ўн йиллар давомида ишлаб чиқилмоқда, лекин предметни таърифлаш бўйича ягона ва якуний нуқтайи назар ҳозирча мавжуд емас. Иқтисодий таҳлил предметининг адабиётларда тез-тез учрайдиган ва озми-кўпми унинг моҳиятига мутаносиб бўлган мавжуд таърифларини олимлар қуйидагича гуруҳлайди:
– корхоналарнинг хўжалик фаолияти;
– хўжалик жараёнлари ва ҳодисалари


ВAРИAНТ-21
1. Молиявий ҳисоботлар шакллари, уларнинг тавсифи ва жамланган молиявий ҳисоботлар.
Молиявий таҳлил иқтисодий таҳлилнинг енг муҳим йўналишларидан бирини ўзида намоён қилади. Бунинг устига, сўнгги йилларда бу бўлим мустақил фан даражасигача кўтарилди. Рақобатдош иқтисодиёт шаклланиши таъсирида тобора кўпроқ фойдаланувчилар бевосита ёки молиявий ҳисобот маълумотларидан муайян ҳисоблашлар натижасида олиш мумкин бўлган тўлиқ ва ишончли ахборотлар олишга қизиқиши ортиб бормоқда. Бундай фойдаланувчилар сирасига аввало корхонанинг ўзидаги манфаатдор хизматларни (масалан, бухгалтерия бўлими, бизнес-режа бўлими), шунингдек, аксиядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Таҳлил методологиясида турли фойдаланувчилар учун туб фарқлар йўқ, бироқ аналитиклар учун рухсат етилган ахборот базасида фарқ мавжуд. Ташқи фойдаланувчи қўлида фақатгина бухгалтерия ҳисоботининг расмий маълумотлари бўлади, ички фойдаланувчи еса оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг барча маълумотлари, ҳатто бирламчи ҳужжатлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Download 61.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling