Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


Download 61.99 Kb.
bet1/25
Sana22.12.2022
Hajmi61.99 Kb.
#1043447
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний3


Иқтисодий тахлил фанидан якуний совол ва жовоблар
ВAРИAНТ-1
1. Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти.
2. Оддий анаънавий усуларга қайси усуллар киради.
ВAРИAНТ-2
1. Иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари
Иқтисодий таҳлил фани бухгалтерия ҳисоби фани билан ҳам узвий боғлиқ. Бу фанлар мазмун ва моҳияти жиҳатидан аниқ амалий фанлар гуруҳига киради. Иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисобининг мантииқий давоми ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси молиявий ҳисоботни тузиш, ахборотларни умумлаштириш билан тугайди. Шу молиявий ҳисоботлар асосида содир бўлган иқтисодий жараёнларни ўрганиш билан иқтисодий таҳлил фани шуғулланади. Иқтисодий таҳлилда корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг ҳақиқий натижаси бизнес режадаги, меъёрлардаги, ўтган даврлардаги кўрсаткичлар билан таққосланиб фарқлари аниқланади. Шундан сўнг натижа кўрсаткичининг ўзгаришига таъсир етувчи омилларнинг ҳисоб-китоби бажарилади. Сўнгра тегишли хулоса чиқарилиб, ички хўжалик имкониятлари аниқланади.
2. Иқтисодий таҳлилини ташкил етиш асослари.
Иқтисодий муносабатларнинг глобаллашуви шароитида корхоналар бошқарувида иқтисодий таҳлилнинг ўрни ҳамда аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Иқтисодий таҳлил асосларини ўрганиш тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишда билим ва кўникмаларни егаллашга имкон беради. Мазкур дарсликнинг мақсади – мамлакат миллий иқтисодиётига хосхусусиятларни ҳисобга олган ҳолда рақобатдош иқтисодиёт шароитида корхоналарда иқтисодий таҳлилнинг замонавий турлари ва усулларидан фойдаланишнинг назарий ҳамда амалий асосларини ёритишдан иборат


ВAРИAНТ-3
1. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Таҳлил (уни хўжалик фаолиятига боғламасдан ва мустақил фан сифатида ажратмай) азалдан мавжуд ва инсониятнинг жами илмий ва амалий фаолияти асосида ётувчи анча кенг тушунча ҳисобланади. Таҳлил обйект ва ҳодисаларни қисмларга ажратиб ўрганиш жараёнини ўзида акс еттиради. Таҳлилга тескари жараён сифатида синтез намоён бўлиб, у билан таҳлил кўпинча амалий ёки билиш фаолиятида уйғунлашади. Ўрганилаётган обйект тури, унинг структураси мураккаблиги, ўрганилаётган жараённинг мавҳумлик даражаси ва уларни амалга ошириш усулларига боғлиқ равишда таҳлил турли шаклларда намоён бўлади, жумладан кўпинча ҳам табиий, ҳам ижтимоий фанлар(кимёвий таҳлил, математик таҳлил, биологик таҳлил, иқтисодий таҳлил)да тадқиқот сўзининг синоними ҳисобланади. Иқтисодий таҳлил фан сифатида обйектив иқтисодий қонуниятлар ҳамда обйектив ва субйектив омиллар таъсирида юзага келган иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради.

Download 61.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling