Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


ВAРИAНТ-12 1. Иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар ўртасида тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари


Download 61.99 Kb.
bet9/25
Sana22.12.2022
Hajmi61.99 Kb.
#1043447
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний3

ВAРИAНТ-12
1. Иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар ўртасида тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари.
Ҳозирги шароитда иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқасини кўриб чиқиш зарурати шунга боғлиқки, ривожланаётган ва амалий талаб юқори бўлган фан сифатида таҳлил “Молия назарияси”, “Молия”, “ Молиявий менежмент” каби турли молиявий фанларнинг асосий инструменти ва мазмунига айланди. Лекин профессионал даражада иқтисодий таҳлил ўтказиш учун таҳлилнинг аниқ мақсадларига мутаносиб жавоб берувчи услубиёт билан бирга ахборот базасини чуқур англаш ҳам талаб етилади. Таҳлилда фойдаланиладиган ахборотларнинг салмоқли қисми бухгалтерия ҳисоби тизимида шаклланади. Иқтисодий таҳлилни ўтказиш учун бухгалтерия ҳисобидан ташқари бошқарув ва молиявий ҳисоботлар ҳам ахборот базаси ҳисобланади.
Мустақил фанни шакллантирган иқтисодий таҳлил қатор ҳолатларда статистика, режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, математика ва бошқа унга бевосита боғлиқ фанларга оид маълумотлардан комплекс ва тизимли равишда фойдаланади. Иқтисодий таҳлил иқтисодиёт назарияси билан узвий алоқага ега. Маълумки, иқтисодиёт назарияси барча иқтисодий фанлар тараққиётининг назарий асоси ҳисобланади ва иқтисодий қонуниятлар, уларнинг таъсир механизмларини ўрганади. Aналитик тадқиқотлар ўтказишда ушбу қонуниятлар таъсирини ҳисобга олиш зарур. Ўз навбатида, иқтисодий таҳлил муайян тарзда иқтисодиёт назарияси ривожланишига таъсир кўрсатади. Кўп сонли аналитик тадқиқотлар у ёки бу иқтисодий қонуниятлар намоён бўлиши ҳақида маълумотларни ўзида жамлайди.
Ушбу маълумотларни ўрганиш янги, олдин маълум бўлмаган қонуниятларни ифодалаш, корхона, мамлакат ёки жаҳон иқтисодиёти тараққиётининг глобал прогнозларини ишлаб чиқишга имкон беради. Иқтисодий таҳлил махсус фан сифатида иқтисодий муносабатлар тизими ҳамда хўжалик юритувчи субйектлар фаолият қонуниятларини ёритувчи бошқа иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғланган.
Булардан бири тармоқлар иқтисодиёти ҳисобланиб, у ҳам иқтисодий фанларнинг методик ва методологик асоси саналади. Иқтисодиётни билмай туриб хўжалик фаолиятининг изчил таҳлилини амалга оширишнинг иложи йўқ. Иқтисодиёт тараққиётнинг умумий ва ўзига хос қонуниятларини ўрганади, самарали ва оқилона хўжалик юритиш йўллари ва усулларини илмий асослайди. Иқтисодий таҳлил умумий ва ўзига хос иқтисодий қонуниятлар ҳамда тушунчалар талабларига мувофиқлик нуқтайи назаридан корхоналар фаолиятининг ривожланишини ўрганади.

Download 61.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling