Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти
ВAРИAНТ-13 1. Иқтисодий таҳлилни ташкил етиш, юритиш, хулосалами шакллантириш соҳасидаги муносабатлами тартибга солишдаги меъёрий асослар
Download 61.99 Kb.
|
Иктисодий тахлил якуний3
ВAРИAНТ-13
1. Иқтисодий таҳлилни ташкил етиш, юритиш, хулосалами шакллантириш соҳасидаги муносабатлами тартибга солишдаги меъёрий асослар. Таҳлил (уни хўжалик фаолиятига боғламасдан ва мустақил фан сифатида ажратмай) азалдан мавжуд ва инсониятнинг жами илмий ва амалий фаолияти асосида ётувчи анча кенг тушунча ҳисобланади. Таҳлил обйект ва ҳодисаларни қисмларга ажратиб ўрганиш жараёнини ўзида акс еттиради. Таҳлилга тескари жараён сифатида синтез намоён бўлиб, у билан таҳлил кўпинча амалий ёки билиш фаолиятида уйғун лашади. Ўрганилаётган обйект тури, унинг структураси мураккаблиги, ўрганилаётган жараённинг мавҳумлик даражаси ва уларни амалга ошириш усулларига боғлиқ равишда таҳлил турли шаклларда намоён бўлади, жумладан кўпинча ҳам табиий, ҳам ижтимоий фанлар(кимёвий таҳлил, математик таҳлил, биологик таҳлил, иқтисодий таҳлил)да тадқиқот сўзининг синоними ҳисобланади. Иқтисодий таҳлил фан сифатида обйектив иқтисодий қонуниятлар ҳамда обйектив ва субйектив омиллар таъсирида юзага келган иқтисодий жара ёнларни тадқиқ қилиш билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради. Бошқарув функсияси сифатида режалаштириш, ҳисоб, таҳлил ва бошқарув қарорлари ўзаро чамбарчас боғланган. Таҳлил бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий асоси ҳисобланади, унинг ёрдамида иқтисодий ривожланиш тенденсиялари ўрганилади, фаолият натижаларининг ўзгариши омиллар асосида тадқиқ қилинади, бизнес-режалар ва бошқарув қарорлари асосланади, уларнинг ижроси устидан назорат амалга оширилади, самарадорликни ошириш захиралари аниқланади. Юқорида айтиб ўтилган бошқарув функсияларисиз ҳеч қандай бошқарув қарорини қабул қилиш мумкин емас. Aмалий иқтисодий фанлар тизимида марказий ўринни егалловчи иқтисодий таҳлил бевосита хўжалик фаолияти билан боғлиқ қатор ўзига хос функсияларни бажаради. Иқтисодий қонуниятлар намоён бўлишини ўрганиш, корхоналарнинг аниқ шароитида иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятлари ҳамда тенденсияларини аниқлаш, уларни тадқиқ қилиш асосий функсиялардан бири ҳисобланади. Масалан, талаб ва таклиф қонунияти. Талаб ўта ҳаракатчан ва ўзгарувчан, чунки унинг миқдори ва динамикасига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий тусдаги кўп сонли омиллар таъсир қилади. Товарга талабнинг ўзгаришига, мисол тариқасида олсак, рекламадан фойдаланиш, мода, афзал кўриш, атроф муҳит, дид, товарлар ҳаммабоплиги, даромадлар миқдори, буюм фойдалилиги, ўрнини босувчи товарлар учун нархлар, аҳоли сони ўзгариши таъсир етиши мумкин. Таҳлилнинг кейинги муҳим функсияси жорий ва истиқболдаги режаларни илмий асослаш ҳисобланади. Илмий асосланган режа корхоналар фаолияти самарасини баҳолаш мезони саналади. Ўтган йиллар (5-10 йил) учун корхоналар фаолият натижаларини иқтисодий таҳлил қилмасдан, истиқбол учун асосланган прогнозлашсиз ва корхоналар иқтисодиётининг ривожланиш қонуниятларини ўрганмай туриб, ўзига хос аҳамиятга ега бўлган камчилик ва хатоликларни аниқламасдан илмий асосланган режани ишлаб чиқиш, бошқарув қарорларининг оптимал вариантини танлашнинг иложи йўқ. Download 61.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling