Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


ВAРИAНТ-8 1. Молиявий таҳлилнинг махсус усуллари ва уларнинг мазмуни


Download 61.99 Kb.
bet6/25
Sana22.12.2022
Hajmi61.99 Kb.
#1043447
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний3

ВAРИAНТ-8
1. Молиявий таҳлилнинг махсус усуллари ва уларнинг мазмуни.
Шундай қилиб, таҳлил методи корхоналар фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида режа кўрсаткичлари тизими, ҳисоб, ҳисобот ва бошқа ахборот манбаларини махсус усуллар асосида қайта ишлаш йўли билан корхоналар фаолияти натижаларига омиллар таъсирини тизимли, комплекс ўрганиш, ўлчаш ва умумлаштиришни ўзида акс еттиради. Таҳлилда тадқиқ етиладиган омиллар турли аломатлари бўйича таснифланиши мумкин, бу натижавий кўрсаткичлар миқдорини шакллантиришда ҳар бир омилнинг ўрни ва аҳамиятини аниқроқ баҳолашга имкон беради.
Ўз табиатига кўра омиллар табиий-иқлим, ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш-иқтисодий кабиларга ажратилади. Табиий-иқлим омиллари қишлоқ хўжалиги, кон саноати, ўрмон хўжалиги ва бошқа тармоқлар фаолият натижаларига улкан таъсир кўрсатади. Уларнинг таъсирини ҳисобга олиш хўжалик субйектлари фаолият натижаларини аниқроқ баҳолашга имкон беради. Ижтимоий-иқтисодий омилларга ходимларнинг уй-жой шароити, корхоналарда оммавий-маданий, спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш, ходимларнинг таълим ҳамда маданий жиҳатдан умумий даражаси ва бошқалар киритилади. Улар корхонанинг ишлаб чиқариш
ресурсларидан янада тўлиқ фойдаланиш ва уларнинг меҳнат самарадорлигини оширишга замин яратади
2. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот базаси
Ҳозирги шароитда иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқасини кўриб чиқиш зарурати шунга боғлиқки, ривожланаётган ва амалий талаб юқори бўлган фан сифатида таҳлил “Молия назарияси”, “Молия”, “ Молиявий менежмент” каби турли молиявий фанларнинг асосий инструменти ва мазмунига айланди. Лекин профессионал даражада иқтисодий таҳлил ўтказиш учун таҳлилнинг аниқ мақсадларига мутаносиб жавоб берувчи услубиёт билан бирга ахборот базасини чуқур англаш ҳам талаб етилади. Таҳлилда фойдаланиладиган ахборотларнинг салмоқли қисми бухгалтерия ҳисоби тизимида шаклланади. Иқтисодий таҳлилни ўтказиш учун бухгалтерия ҳисобидан ташқари бошқарув ва молиявий ҳисоботлар ҳам ахборот базаси ҳисобланади.


ВAРИAНТ-9
1. Иқтисодий таҳлил субйектлари (ҳақиқий ва потенсиал инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот йетказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар) ва уларнинг қизиқишлари.

Download 61.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling