Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти
ВAРИAНТ-6 1. Таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий кўрсаткичламинг таснифи ва тавсифини очиб беринг
Download 61.99 Kb.
|
Иктисодий тахлил якуний3
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВAРИAНТ-7 1. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар.
ВAРИAНТ-6
1. Таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий кўрсаткичламинг таснифи ва тавсифини очиб беринг. 2. Молиявий таҳлилда қўлланиладиган маҳсус усуллар. Молиявий ҳолат таҳлили қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади: - горизонтал таҳлил – ҳисоботнинг ҳар бир позициясини ўтган давр билан таққослаш; - вертикал (тузилмавий) таҳлил – ҳисоботнинг ҳар бир моддасини натижага умумий таъсирини аниқлаган ҳолда якуний кўрсаткичлар таркибини аниқлаш; - тренд таҳлили – ҳисоботнинг ҳар бир позициясини ўтган даврлар қатори билан таққослаш ва трендни, яъни тасодифий таъсирлар ва алоҳида даврларнинг индивидуал хусусиятларидан тозаланган кўрсаткичлар динамикасининг асосий тенденсияларини аниқлаш. Тренд ёрдамида келажакда кўрсаткичларнинг еҳтимолий қийматлари шакллантирилади, ўз навбатида истиқболли, прогноз таҳлил олиб борилади; - молиявий коеффицийентлар таҳлили – ҳисоботнинг қиёсий маълумотларини ҳисоблаш, кўрсаткичларнинг ўзаро алоқасини аниқлаш. Ушбу усуллар билан бир қаторда бошқа усуллар, жумладан қиёсий ва омилли таҳлилдан ҳам фойдаланилади. - қиёсий таҳлил – корхона ҳисоботининг алоҳида ички хўжалик кўрсаткичларини бошқа бўлинмалар, сехлар билан қиёслаш, шунингдек, ўртача умумиқтисодий маълумотлар билан таққослаш асосида олиб борилади. - омилли таҳлил – натижавий кўрсаткични бевосита таркибий қисмларга бўлиш усули билан ёки тескари усулда, яъни алоҳида елементлар умумий натижавий кўрсаткичга бириктирилган ҳолда амалга оширилиб, алоҳида омилларнинг натижавий кўрсаткичга таъсирини баҳолашга имкон беради. ВAРИAНТ-7 1. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар. Иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг муҳим ё‗налишларидан бири корхоналар фаолиятида иқтисодий-математик усуллардан ҳамда бу борадаги илғор ахборот технологияларидаги янгиликлардан самарали фойдаланишдир. Ушбу тадбирларни муваффақиятли амалга татбиқ етилиши, иқтисодий таҳлил имкониятларини ошириб, янада кўпроқ турдаги ва мураккаб тавсифдаги масалаларни қисқа муддатда тўғри ҳал қилиш имконини беради. Натижада, корхона иқтисодий фаолиятидаги жуда кўплаб омиллар топилади, ҳамда ўрганилади, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг енг мақбул йўллари танланади, қабул қилинадиган бошқарув қарорлари илмий жиҳатдан асосланади ҳамда фаолият самарадорлигини оширувчи захиралар аниқланиб, улар мақсадга мувофиқ йўналтирилади. Иқтисодий-математик усулларни иқтисодий таҳлилда қўллаш қуйидагилардан келиб чиққан: 1. Корхоналар сони кун сайин ошиб бормоқда. 2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатураси 10 млн. тур, уларнинг хилмахиллиги еса 1 млрд. турни ташкил етади. 3. Иқтисодиёт жуда ҳам мураккаб иерархик (бў йсуниш) тизимига ега. 4. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари жуда юқори параметрларда ишламоқдалар, яъни ишлаб чиқариладиган маҳсулот хилма-хиллиги ва таркибининг ўзгариши тез суръатлар билан бормоқда. Иқтисодий-математик усулларни таҳлилда қўллаш босқичлари Масака шарти брлгиланади Таъсир етувчи омиллар аниқланади Математик ҳисоблаш усули белгаланади Експеримент модел тузилади Бевосита ҳисоблашлар бажарилади Aниқ йечимлар топилади Download 61.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling