Variant №8
1.Protsessorda buyruqni bajarish ketma-ketligini ko‘rsatuvchi chizmani keltiring va unga tushuntirishlar bering.
2. Boshqarish signallari deganda - qanday signallar tushuniladi, ularning qanday xillari mavjud va ular nima uchun ishlatiladilar? Chizmalar bilan tushuntiring.
3. To‘g‘ri va teskari kodlar deganda qanday kodlar tushuniladi va ular nima uchun ishlatiladi? Misollar yordamida tushuntirib bering.
Javoblar:
1.Protsessorda buyruqni bajarish ketma-ketligini ko‘rsatuvchi chizmani keltiring va unga tushuntirishlar bering.
Компьютер марказий процессорининг вазифаси – асосий хотирада (ОЗУда) ёзилган дастурларни бажариш ҳисобланади.
Марказий процессорнинг, бу вазифани амалга ошириш жараёнини қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин: марказий процессор хотирада ёзилган буйруқ-ларни чақириб олади, буйруқларни қандай буйруқлар эканлигини аниқлайди ва уларни маълум бир кетма-кетликда бажарилишини таъминлайди.
Марказий процессорнинг тузилиши ва уни асосий хотира (ОЗУ) билан кандай боғланганлиги 1-расмда қўрсатилган.
Кейинги ёзувларда марказий процес-сор сўзлари ўрнига - процессор сўзидан фойдаланамиз.
1-расм. Процессорнинг ташкил этувчи қисмлари ва уни тезкор хотира билан кандай боғланганлиги.
Intel 8080 процессорининг ишлаши, бошқа ҳисоблаш воситалари каби буйруқ-ларни маълум бир кетма-кетликда бажариш билан амалга оширилади.
Алоҳида олинган буйруқнинг бажарилиши эса бир-нечта босқичлардан иборат бўлади. Бу босқичларнинг тўлиқ кетма-кетлиги – процессор цикли деб аталади.
Процессор цикли қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1.Буйруқлар санагичи регистри – РС ёрдамида асосий хотиранинг кодлар ёзилган сегментидан бажарилиши керак буйруқ танлаб олинади.
2.РС нинг қиймати – 1-га, 2-га ёки 3-га орттирилади.
3.Танлаб олинган буйруқ декодланади, яъни қандай буйруқ эканлиги аниқланади.
4.Буйруқни бажариш учун керак бўладиган маълумотлар хотирадан ва (ёки) регистрлардан танлаб олинади.
5.Буйруқ бажарилади.
6.Буйруқни бажарилиши натижалари хотирага ва (ёки) регистрларга ёзиб қўйилади (сақланади).
7.Кейинги буйруқни бажариш жараёни бошланади, яъни кейинги циклга ўтилади – 1-инчи қадамга қайтиш билан (2-расм).
2- расм. Процессорнинг цикли
Do'stlaringiz bilan baham: |