Васила Каримова оила психологияси


-боб. Оилавий социализация


Download 263.96 Kb.
bet30/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

3-боб. Оилавий социализация


3.1. Оила ва ташқи ижтимоий муҳит


Ижтимоийлашув ёки социализация тушунчаси соф ижтимоий-психологик ва социологик категория бўлиб, бу шахснинг уни ўраб турган ташқи ижтимоий муҳит таъсирларига берилиши, унинг норма ва қоидаларини ўзлаштиришга мойиллиги, ўзлаштирганлик даражасини ифодаловчи жараёндир. Бу тушунчанинг умумий маъносида инсоннинг туғилиб, ўзини бевосита ўраб турган ташқи муҳит таъсирида улғайиши, шу жамият, шу атроф-муҳит қуршовида тарбияланиши ётади. Оила муҳити ҳар бир шахс учун ана шундай бирламчи, дастлабки ижтимоийлашув ўчоғи, маскани ҳисобланади. Ижтимоийлашувнинг иккиламчи масканлари ҳам мавжудки, унга Меҳрибонлик уйлари, махсус интернатлар ҳамда ҳарбий билим юртлари киради. Чунки у ерда нисбатан узоқ вақт мобайнида бола тарбияланди, ўша ернинг нормалари, қадриятлари ва талаблари таъсирида дунёқараши шаклланади, шахс бўлиб етилади. Агар дастлабки ёки иккиламчи социализациядан чекиниш, ундан маҳрум бўлиш ёки хулқнинг ташқи салбий таъсиротлар натижасида девиант шаклга келиши қайд этилса, унда илмий тилда айтганда, ресоциализация деб номланган жараён назарда тутилади.
Оилавий ижтимоийлашувнинг қадри ва аҳамияти шундаки, унинг таъсирида биринчидан, шахс катта, мустақил ҳаётга, жумладан, оилавий ҳаётга тайёрланади, ўзига яраша сифат ва фазилатларни шакллантириб боради, иккичнчидан, ҳар томонлама етук, баркамол, ақлли, соҳ ва саломат шахс бўлиб етишиш имкониятига эга бўлади. Яъни, оила ва унинг соғлом маънавий муҳити болани жамиятда яшашга, ўзига ўхшаш шахслар билан муроса қилиш, ҳамкорликда фаолият юритиш, касб-ҳунарли бўлиш, муомалада аҳлоқ-одоб нормаларига бўйсунишга ўргатади, психологик жиҳатдан тайёрлайди.
Рус социолог олими А.Антоновнинг таъкидлашича, оила ижтимоий-психологик яхлитлик сифатида шахсга шундай норматив ва ахборот таъсирларини кўрсатадики, оқибатда бола энг аввало, жамиятдаги қонуний нормалар, хулқ андозаларини эгаллайди.16 Оила қанчалик иноқ, уюшган ва мустаҳкам бўлса, унинг норматив таъсири ҳам шунчалик самарали бўлади. Бундай оилада ўзининг қадриятларидан ташқари, жамиятнинг қадриятлари, қонун-қоидалар ва нормалар ҳурмат қилинади, бола бошидан жамиятда яшашга ўргатилган бўлади. Унинг аҳамияти шундаки, фарзанд мактабгача тарбия муассасасида ҳам, кейинчалик мактаб, коллеж ёки лицейда ўқиганда ҳам тартибли, интизомли, айтилган вазифа, берилган топшириқларни масъулият билан виждонан баждарадиган бўлиб, болалар жамиятида ҳамиша ўзининг ўрнига эга бўла олади. Бундай фарзанждга турли бидъатлар, бемаза чақириқлар, даъватлар таъсир этмайди, мустқил фикрли, пок виждонли инсон бўлиб етишади. Чунки, оила бу кичик жамият, жамиятнинг кичиклашган андозаси, оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам мустаҳкам бўлишини ўзбек халқи жуда яхши билади, шунинг учун ҳам айниқса, мустақиллик йилларида оила бизнинг Ватанимизда қадрланади, никоҳ муқаддас ришта сифатида эъзозланади.
Албатта, боланинг ижтимоийлашув жараёнига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи бошқа ижтимоий омиллар ҳам мавжуд. Масалан, жамият миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, таълим муассасалари ва у ерлардаги таълим ва тарбия стандартлари, диний муассасалар (мачитлар), бозор муносабатлари каби қатор жараёнлар ушбу масаланинг мазмун ва моҳиятини белгилайди. Юқорида айтилган ресоциализация жараёнидан ташқари, оила муҳитининг ўзи ҳам айрим ҳолатларда салбий маънодаги ижтимоийлашувга алоқадор бўлиб қолиши мумкин. Олимлар ўтказилган қатор тадқиқотлар асосида ана шундай омилларнинг тўрт гуруҳини ажратганлар:

  • ота-оналар ўртасида муросанинг йўқлиги, оилавий ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасида аниқ белгиланган аҳлоқий тамойилларнинг мавжуд эмаслиги;

  • ота-оналарнинг руҳий носоғломлиги ва қонунбузарлиги;

  • яшаш шароитларининг яхши эмаслиги, боланинг тўлақонли ўсиши, дарс тайёрлаши, жисмонан чиниқиши учун шароитларнинг етарли эмаслиги;

  • мактаб шароитининг талаб даражасида эмаслиги;

  • маҳалла худудида оила обрўсининг яхши эмаслиги, нотинч, ноқобил оила мақомига эгалик;

  • глобал ахборатлашув шароитида турли ахборот манбалари, жумладан, Интернет тармоғи орқали бола онгига етиб келаётган турли маълумот, иғво, уйдирма, миш-миш, оила қадриятларига зид ахлоқ намуналари ва бошқалар охирги йилларда бола ижтимоийлашувига салбий таъсир кўрсатаётган ижтимоий омиллар жумласидандир.

Юқоридаги ҳолатлар айниқса, глобаллашув даврида оила институтининг бола социализацияси ва ижтимоий тарбиясидаги ўрни нечоғли сезиларли эканлигини исботламоқда.



Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling