Васила Каримова оила психологияси
Оила, мактаб, педагог ҳамкорлиги
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
3.4. Оила, мактаб, педагог ҳамкорлиги
Ўсиб келаётган авлоднинг жамият нормаларини тўла қонли қабул қилиши, ўз даврининг яхши ва керакли кишиси бўлиб етишиши оиланинг бошқа расмий тарбия масканлари билан ўрнатадиган тўғри муносабатлари бевосита боғлиқ. Ижтимоийлашув жараёнида мактабгача таълим муаасасаларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Чунки мактабгача таълим муаасасаларининг ходимлари боланинг ота-онаси билан бевосита, ҳар куни мулоқотда бўлади ва улар мактаб маъмуриятидан фрақли икки хил функцияни бажаради: расмий ва норасмий. Ундан ташқари, тарбиячининг ўзи ота-онага нисбатан икки хил ҳолатда бўлади – расмий тарбиячи ва самимий, эътиборли суҳбатдош тарзида. Лекин оила аъзолари билан мактабгача таълим муаасасаларининг ходимларининг битта бола тарбиясидаги ишларини уйғунлаштириш, яхши самарага эришиш унчалик осон иш эмас. Чунки иккала томон бир-бирига ишонган тақдирдаги улар ўртасида самимий мулоқот бўлиши ва тарбияда ижобий натижаларга эришиш мумкин. Бундай муваффақиятли муносабатларнинг бир қатор психологик тамойилларини ажаратиш мумкин: аввало, тарбиячи ота-онага фарзандини фақат яхши томондан кўрсата билиши лозим. Яъни, боқчадаги боланинг образи ота-она учун ижобий бўлсагина, улар фарзандини хонадонидан яхши кайяит билан олиб келади ва уйга қайтаётганда ҳам тарбиячи билан илиқ хайрлашиб, боланинг ҳам уни ҳурмат қилиши ва машғулотларга айтганларига қулоқ тутиши лозимлигига ўргата олади. Акс ҳолда ота-она оғриниб боласини боқчага олиб келади ва уни мактабгача таълим муаасасасининг тартибларини менисмаликка ўргатиб қўйиши мумкин. Демак, биринчи тамойил – ота-онага мактабгача таълим муаасасасидаги бола тўғрисида ижобий образ ярата олиш; мактабгача таълим муаасасаларининг трабиячилари ота-она билан кундалик мулоқотда боланинг эришган ютуқлари, қандай билим, малака ва кўникмага эга бўлолганини кўрсата олишлари лозим. Масалан, тенгқурлари билан мулоқотда ўзини қандай тутгани, дўстлари мавжудлиги, берилган шеър ёки бошқа топшириқни бугун айнан қай тарзда ўзлаштира олганлиги, кимга қандай ёрдам бера олгани, социометрик мақоми қандай эканлиги ҳамқида норасмий тарзда маълумот бера олиши керак. Демак, боланинг ютуқларидан ота-онани хабардор қилиб бориш тамойили ота-она билан тарбиячининг ҳамкорлигини мустаҳкамлайди. тарбиячи боланинг уйдаги хулқи ва ютуқлари ёки камчиликларини билиб туриши шарт. Бу ота-она билан ишончга асосланган диалог жараёнида аниқланади. Чунки тарбиячи боланинг уйда қандай ўзиниитутиши, одат ва қилиқларини билмаса, унга тўғри педагогик ёндашувни ташкил этолмайди. Яъни, учинчи тамойил – боланинг оиладаги, уйдаги мақомини билиш. Юқоридагиларнинг бола ижтимоийлашувида инобатга олиниши мактабгача таълим муаасасаларининг оила билан ягона шиор остида “Келинг биргаликда ўрганайлик!” ишлашга ва ютуқларга эришига имкон беради. Бунда асосий манфаатдор томон ва фаоллик кўрсатувчи биринчи навбатда ота-она бўлиши лозимлигини унутмаслик керак. Охирги йилларда оилавий таълимнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Кўплаб мамлакатларда қатор қонун ҳужжатлари ва норматив актлар қабул қилинганки, уларга кўра, ота-онанинг хоҳишига кўра оила муҳитида, хонадонда боланинг таълим ва тарбиясини ташкил этиш мумкин. Бундай тарбиячиларнинг қонуний хақ-ҳуқуқлари қоунн билан кафолатланган. Масалан, “Россия Федарациясида оилавий (уй шароитидаги) таълим тўғрисидаги Низом”, “Уйда таълим олишнинг намунавий Низоми” каби ҳужжатлар мамлакатнинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни билан кафолатланган бўлиб, унга кўра агар ота-она хоҳласа, хонадон педагоги уйга келиб бола (лар)га таълим беради. Бу каби гувернаткалар хизматидан фойдаланиш, уй энагаларини ёллаш каби тажриба кўплаб ривожланган мамлакатларда кенг қулоч ёйган. Юртимиз Ўзбекистонда ҳам ушбу ҳаракатнинг дастлабки айрим кўринишлари пайдо бўлган. Лекин бизда оилавий таълим алоҳида кўмакка муҳтож, етим, ногирон болалр учун ташкил этилган. Чунки ўзбекистонлик болалар аввало қонунан берилган имкониятлар боис 2-3 йилгача бевосита онанинг ардоғида бўлиши мумкин, бу даврда икки ёшгача фарзанди бўлган онага давлат томонидан нафақа ҳам тайинланади. Агар оилада имконият бўлса, кейинги даврларда бола яна онаси ёки бувилари ёрдамида катта бўлади, мактабгача таълим муаасасаларига жалб этилади. Туғилишдан ногиронли бўлган, мактабга бориш ўқиш имконияти чекланган болаларга эса “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, уй шароитида ўқитиш ташкил этилган. Бундай педагогларга қўшимча имтиёзлар ҳам берилади, улар 6 соатлик дастур асосида ногирон болага энг зарур билим, малака ва кўникмаларни уйда берадилар. Бу ҳам Ўзбекистоннинг ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш борасида сиёсати бўлиб, юртимизда бирорта бола мактаб ёшида таълимдан четда қолмайди. Нормал тараққиётли болалар мактабгача таълим муаасасаларидан сўнг мактабга жалб этиладиларки, бу ерда ҳам таълимнинг ҳамда тарбиянинг самарадорлиги оила билан ҳамкорлкка таяниши барчага маълум. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўрта мактабда “Ота-оналар Кенгашлари” ташкил этилган, уларга каттагина ҳуқуқ ва ваколатлар берилганки, бу “Мактаб – оила – маҳалла” концепциясининг амалда ишлашининг исботидир. Лекин бу борада муаммрлар йўқ эмас, чунки мактаб маъмурияти, пелагоглар ҳар доим ҳам барча ўқувчиларнинг оиласи, ундаги шароитлар, ота-онанинг бола ўқишига қанчалик қизиқиши ва манфаатдорлигини яхши билмайди, натижада баъзан айнан мактаб йилларида бола психологияси кескин ўзгариб, у девиант хулқлилар тоифасига ҳам тушиб қолиши мумкин. Яъни, мамлакатимизда Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури ҳамда Таълим тўғрисидаги Қонун асосида узлуксиз таълимнинг барча босқичида ёшларнинг ижтимоийлашуви жараёни кечишини унутмаслик, ҳар бир босқичда унинг самараси ижтимоийлашув усул ва воситаларининг тўғри ва аниқ танланиши боғлиқлиги билиш катта ижтимоий аҳамиятга молик ишдир. Зеро, бола тарбияси ва тўғри таълими бўйича аниқ ва асосли билимлар соҳиби бўлмиш ўқитувчининг оила билан алоқаси қанчалик яхши ва мақсадли бўлса, бола тарбияси кўнгилдагидек бўлади, бу борада аниқ тасаввурга эга бўлмаган яйрим ота-оналар учун ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling