Васила Каримова оила психологияси


Машғуллик ёки ром бўлиб қолиш


Download 263.96 Kb.
bet36/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

2. Машғуллик ёки ром бўлиб қолиш. Бу босқичда танишиб улгурган ёшлар давомли учрашувлар натижасида бир-бирларидаги ижобий сифатларни англаб, бир-бирларига кўника бошлайди. Фақат эътибор ижобий, яхши сифатларга қаратилгани боис шериклар адашишлари ҳам мумкин, қолаверса, янги танишлар ўзларини бироз сунъий тутиб, асл қиёфаларини атайлаб ниқоблашга ҳам уринганликлари учун мабодо салбий сифатлар ҳам намоён бўлиб қолган тақдирда айримлар ажрашиб кетадилар, айримлар эса учрашувларни давом эттираверадилар.
3. Кўникиш – муносабатлардаги ўзига хос янгиликнинг камайиб боришидир. Энди бошида ўзгача жозиба касб этган ташқи кўриниш, хусн, қадди-қомат кабилар одатийдек идрок этилиб, ҳиссиётлар тобора камайиб боради.
4. Кутиш – муносабатларнинг муайян босқичида хаёл-фантазиядаги идеал образ билан реал, кундалик ҳаётда тобора намоён бўлиб бораётган асл нусха ўртасида айрим зиддиятлар, қарама-қаршиликлар кўзга ташланиши билан бошланади. Энди тобора кутишлар тизимида кўнгил қолиш, афсусланиш каби ҳолатлар ҳам пайдо бўлиб, онг шерикдаги айрим салбий, ёқимсиз сифатларни ҳам идрок қила бошлайди. Бунга айни шу давр ичида бошқалар билан танишиш тажрибаси ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, талаба йигитнинг бошқа бир шаҳарга олимпиадага ёки хизмат сафарига бориши, у ерда ўзгача нафосатли бир қиз билан танишиб қолиши унда солиштириш имкониятини яратади, ва қайтиб келгач, учрашиб юрган қизидан айни ўша сифатларни кутади, лекин тополмаса, ундан ранжий бошлайди.
5. Кўнгил қолиш – бу шундай босқички, унда хаяжонли ишқ-муҳаббат ҳислари ўрнини алам, ғазаб, алданганликни англаш эгаллай бошлайди, шерик тўғрисидаги ижобий образ салбий образ билан алмашиб боради. Кўпчилик ёшлар айни шу босқичда бир-бирларидан ажралиб қоладилар.
6. Ҳаддан ошиш ёки муносабатлар чегарасининг дарз кетиши – босқичида шериклардан бири (баъзан иккаласи бир вақтда) муносабатларга чек-чегара қўйиш вақти келганлигини англаб қолади. Шу фикр пайдо бўлган ондан бошлаб, улар яна бир карра қабул қилинган қарорнинг нечоғли тўғри эканлигини ўйлаб кўришади. Одатда бу ноўрин талабларни бир-бирига қўйиш орқали ҳиссиётларни текшириш орқали рўй беради. Масалан, “бу ва яна бу таклифларимга кўнсаанг, сенга уйланаман, бўлмаса, орамиз очиқ” қабилида.

Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling