Васила Каримова оила психологияси


Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши


Download 263.96 Kb.
bet35/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

4.2. Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши


Романтик севги – икки киши ўртасидаги муносабатларнинг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, романтик севги – энг кам англанадиган, одамнинг биологик эҳтиёжлари билан боғлиқ муносабатлардир. Бундай муносабатларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, иккала томон ҳам бир-бирларидан ўзлари кўришни хоҳлаган сифатларни қидиради ва кўради. Шу боис ҳам кўпинча романтик ҳис-туйғуларга асосланган муносабатларнинг умри қисқа бўлади, чунки реал хулқ-атвор билан идеал тасаввурлар ўртасида зиддият, номутаносиблик пайдо бўлиши мумкин. Айни шу муносабатларнинг салбий оқибатлари одамни қийнайди, ҳаётдан умидсизликни, бошдан кечирган ҳиссиётлари ёлғонлигини англаш унда жуда қаттиқ азиятларни келтириб чиқаради. Лекин бир ёмоннинг бир яхшиси бўлади, деганларидай, бошдан кечирилган азоблар одамни шахс сифатида такомиллашувига, ички ҳиссиётларнинг кўп қиррали бўлишига олиб келади. Масалан, ташқи кўринишига беэътибор бўлган қиз бир йигит билан романтик ҳиссиётларга берилиб қолиб, тошойна олдидан кетмайдиган, тоза, ораста юришга одатланадиган, кийимларни ҳам ҳамиша бежирим кийишга ўрганиб боради. Севгилисига ёқишни астойдил хоҳлаган йигит эса айрим зарарли одатларидан, масалан, дангасалик, кўп ухлаш, тамаки чекиш кабилардан воз кечиб, янгидан турмуш тарзини бошлашга азму-қарор қилиши табиий. Ёки институтда ўқишни ўзига эп кўрмаган йигит талаба қизни севиб қолиб, у ўқийдиган олийгоҳга не-не машаққатлар билан кириб ўқигани билан боғлиқ мисоллар ҳам ҳаётда талайгина учрайди.
Л. Камерон-Бенжлер (1993) нинг фикрича, романтик севги ҳисси ривожланишининг 7 босқичи бўлиб, унга қуйидагилар киради:
1. Ўзига жалб этиш – янги танишларнинг бир-бирларига новербал белгилар орқали қизиқиши борлигини билдириш. Бу даврда шериклар дилидаги истак ва хоҳишларини янги танишган одамида мавжудлигини таҳлил этади. Бунга одатда асосан одамдаги ақл-заковат, самимият, қўли очиқлик, юмор ҳисси, ишончлилик, дадиллик, қизлардаги ибо каби сифатлар сабабчи бўлади. Бу сифатлар ҳаммага ёқадиган сифатлар бўлгани учун ҳам янги танишлар ўзларида айнан шеригига ёқадиган шу сифатларни намоён этишга интиладилар.

Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling