Васила Каримова
Инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
6.3. Инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш нқирозли оила ёки мушкул аҳволга тушиб қолган оналар, уларнинг фарзандлари билан психологик-педагогик ёрдам ишларини ташкил этиш асосан қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: диагностик; коррекцион; профилактик; маърифий. Инқирозли оила билан ишлаш аввало шундай ҳолатга тушиб қолган оилаларнинг талаб-таклифлари асосида, ёки у ёки бу худуддаги оилаларнинг аҳволини ўрганиш натижаларига кўра амалга оширилади. Масалан, Ўзбекистон шароитида жами оилаларнинг салмоқли қисми ёш оилалар тоифасига кириши, уларда муайян муаммоларнинг, ижтимоий ҳамда психологик муҳофазага эҳтиёжни сезитши табиий бўлгани учун ҳам бундай хизмат шаҳобчалари бир томондан, талаб ва таклиф асосида ташкил этилади, иккинчи томондан, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан оилани муҳофаза қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ёрдам бериш ўз-ўзини бошқариш органлари, “Оила” марказлари, ёшларнинг “Камолот” ижтимоий ҳаракатига юкланганлиги учун тавсия ва кўрсатмалар асосида ҳам ташкил этилади. Қандай шаклда бўлмасин, бундай марказлар ёки хизмат турларига турли инқирозли шароитни бошдан кечирган оилага ёрдам кўрсатиш уларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Жамоатчилик ташаббуви билан ташкил этилган шундай хизмат турларидан бири мамлакатимизнинг турли туман ва шаҳарлари марказларида ташкил этилган Ёшлар ижтимоий кўмак марказлари бўлиб, унинг қошида ташкил этилган “Ёш оилага ижтимоий ва психологик хизмат кўрсатиш” бўлимлари, ундаги “Ишонч телефонлари” оила аъзоларига маърифий, маънавий, ахборот, психологик хизматларни амалга оширади. И 77 Оилага ижтимоий-психологик хизмат марказлари кимнинг буюртмаси билан фаолият бошлагани, унинг фаолияти самарасини ким мониторинг қилишидан қатъий назар, у қуйидаги тоифа инсонларга хизмат кўрасатади: болалар; ота-оналар; яхлит оила. Оилада тарбияланаётган болалар муаммолари билан шуғулланадиган ижтимоий-психологик хизмат марказлари асосан улар билан диагностик ва психокоррекцион йўналишларда иш олиб боради. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling