Васила Каримова


Диагностик йўналишдаги ишлар


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

Диагностик йўналишдаги ишлар ўз ичига қуйидаги вазифаларни 
қамраб олади: 

Бола психик тараққиётида содир бўлаётган муаммолар, чекинишлар ва 
уларнинг асл сабабларини диагностика усуллари ёрдамида аниқлаш; 

Бола нормал тараққиёти жараёнида аниқланган муаммолари жиҳатлар ва 
уларни бартаарф этиш билан боғлиқ ишлар; 

Бола психик тараққиётидаги патологиялар ва уларни қисман бўлса-да 
бартараф этиш, келиб чиқиш сабабларини ота-онага билдириш ҳамда 
ҳамкорликда болага ёрдам бериш чораларини белгилаш. 
Бола саломатлиги ва унинг хасталикларини психик ҳаётга алоқадорлиги 
бевосита эканлигини аниқлаган психолог – маслаҳатчи ота-она билан 
биргаликда муаммонинг ечимини излайди ва бу билан оила муҳитини 
яхшилашга ҳисса қўшади. 
Болалар ўртасида олиб бориладиган профилактик ишлар асосан 
аввалдан белгиланган режа бўйича амалга оширилади. Профилактиканинг 
мақсади – болада аномал ҳолатларнинг олдини олишдир. Албатта бунда ҳам 
психолог мутахассис психодиагностик воситалардан фойдаланди, лекин 
унинг вазифаси энг аввало болада рўй бериши мумкин бўлган патологик 
жараёнларнинг олдини олишдир. Чунки оилавий низолар, оилавий 
муносабатларнинг издан чиқиши шу оила муҳитида тарбияланаётган 
боланинг асаб тизимига, психологик ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатади. 
Оиласида муаммо бўлган болалар ўртасида олиб бориладиган 
коррекцион-тузатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам диагностик 
амалиёт билан биргаликда амалга оширилади. Бунда диагностика орқали 
аниқланган хулқдан чекиниш ҳолатлари боланинг ёши, оилавий шароити
қизиқиш ва иқтидори инобатга олинган ҳолад малакали амалиётчи психолог 
томонидан амалга оширилади. Бунда бевосита бола онги ва фикрлаш тарзига 
таъсир кўрсатилади, шунинг учун бундай тадбирлар мактабгача тарбия 
ёшидаги болалар ўртасида ўтказилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling