Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳий никоҳдан жуфтлик никоҳигача
- Группавий ёки гуруҳий оила
- Жуфтлик оила
ривожланиши тарихи
арихан оила ва никоҳ масалаларининг қандай бўлганлиги, ушбу қадриятларга олимлар ва алломаларнинг муносабатлари қандай бўлганлиги ўта муҳим ва амалий аҳамиятли ҳисобланган. Гуруҳий никоҳдан жуфтлик никоҳигача Оилавий муносабатлар тизимининг ривожланиши никоҳга кирувчилар сонининг камайиши ва никоқ учун шерик танлаш тартибларининг қатъий белгиланиши йўналишида рўй берган. Инсоният ижтимоий ташкил топишининг энг қадимий шакли бу уруғ- қабила бўлиб, у бир аёл уруғидан тарқаган, матриархат зотидан келиб чиқадиган (унинг қизлари, қизларнинг фарзандлари ва уларнинг авлодлари) барча одамларни ўзида бирлаштирган. Шу тариқа уруғ – моҳиятан матриархал оила бўлиб, онанинг зотидан тарқалган барча авлодни бир- бирига чатиштириб бораверган. Бундай уруғ шаклининг сақланиб қолган андозаларидан бири руслардаги “матрешка” ўйинчоғи бўлиб, у бизга она авлодларининг ўзаро бир-бирларидан келиб чиқишини ифодалайди. Группавий ёки гуруҳий оила – бир неча опа-сингилларнинг бошқа бир тоифа эркаклар гуруҳи билан никоҳга киришини тақозо этган. Бундай аёллар ё ўз қавмидан бўлган эркакка ёки тамоман бошқа – бегона уруғнинг вакили бўлмиш эркакка турмушга чиқиши мумкин бўлган. Лекин авлоднинг келиб чиқиши оналик уруғига боғланган, оталикни белгилаш ҳолатлари инобатга олинмаган. С. Голоднинг ёзишича (1998 й.), онадан тарқаган авлодлар ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида ҳам кўпгина халқларда сақланиб келган. Жуфтлик оила – алоҳида, бир-бирига унчалик яқин бўлмаган ёки мутлоқ бегона икки киши ўртасидаги никоҳни назарда тутган бўлиб, улар ўртасидаги муносабатлар ҳар доим ҳам мустаҳкам бўлмаган ва томонларнинг хоҳиш-иродасига кўра у исталган вақтда барбод бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳозирда мавжуд бўлган оилаларда шаклан шу модел сақлаб қолинган. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling