Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

Моногам оила – бола манфаатига йўналган оила (детоцентрик) ХIХ 
асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган ҳодисадир. У хотин-
қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролининг ортиши ҳамда бола ҳуқуқларининг 
ошиб бориши билан изоҳланади. Бундай ҳолатларда гап кўпроқ оилада 
фарзандлар сони ҳақида эмас, балки оилада умуман бола борлигининг 
қадрланиши тўғрисида боради. Ота-оналар бундай шароитда кўпроқ 
боланинг келажакда ким бўлиши, у эгаллаши лозим бўлган мартабалар, 
унинг истиқболи хусусида қайғурадиган, шу боис ҳам оила бюджетининг 
асосий қисми уни таъминлаш, унга зарур таълим ва тарбияни бериш


11 
ғамхўрлик қилишга сарфланади. Болалар билан боғлиқ эҳтиёжларнинг ўсиб 
бориши оқибатида мамлакатда ҳам болалар таъминоти, уларнинг озуқаси, 
кийим-кечаги, ўйинчоқлар, болаларнинг маданий-маърифий масканларини 
ривожлантиришга 
ихтисослашган 
саноат 
корхоналари 
кўпаяди, 
ривожланади. Болалар ва ёшларнинг турли маърифий ўчоқларининг 
кенгайиши, янги техника ва технологияларнинг асосан болалар манфаатига 
бевосита боғланиши, ёшларнинг касб таълимини такомиллаштириш ишлари, 
улар ўқиши ва билим олиши муддатларининг узайтирилиши уларнинг 
меҳнат соҳасига кечроқ кириб боришига олиб келади. Яъни, илгаригига 
нисбатан болалар кечроқ мустақил ҳаётга киришади. Бунинг оқибатида 
никоҳ ёши ҳам тобора катталашиб боради. Катталар томонидан болага 
эътиборнинг, шу билан бир қаторда ташвишларнинг ортиши, ўз навбатида 
болаларнинг туғилиш сони камайишига олиб келади. Болалар эрка бўлиб, 
улар эркинлиги ортиб боради, ота-онанинг бутун диққат-эътибори уларга 
қаратилади. Бу тоифа оиладаги бола манфаати шу қадарки, баъзан она фақат 
болани ўйлаш, унга эътибор қилишни афзал билганидан, эридан ҳам воз 
кечиши ҳолатлари ҳам кузатилади. 
Бола манфаатига йўналган оиланинг ҳам турли кўринишлари бўлиб, 
улардан бири авторитар типдир. Бунда бола сони биттами ёки иккитами 
ота-онанинг чексиз ғамхўрлиги, улар обрўси билан параллел ташкил этилади. 
Масалан, кўпгина амалдорларнинг оиласи шундай. Ота-она бола назарида 
энг нуфузли, ақли ҳар нарсага етадиган, шунинг учун бола ҳам худди отаси 
ёки онасидай бўлиб етишиш мотивацияси кучли бўлади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling