Вақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг у сени кесади


Download 27.91 Kb.
bet4/4
Sana01.03.2023
Hajmi27.91 Kb.
#1238487
1   2   3   4
Bog'liq
ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР

(А. ЛАМАРТИН)




  • Баъзан сусткашлик ўлимга тенг бўлади.
    (М.В.ЛОМОНОСОВ)

  • Кимни бугуни кечаги куни каби бўлса, у алдангандир ва кимни бугуни кечагидан ёмон бўлса у лаьнатлангандир.

  • Манфурликнинг аломати вақтни зое кетказишдир.

  • Узоқ суҳбатдан сўнг ўтган гапларни бир эслашга уриниб кўр, шунда гапирилганларнинг аксарият қисми беҳуда, кераксиз ва кўпинча аҳмоқона бўлганига ҳайрон қоласан. (Лев Толстой)

  •  Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди»лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан. (Нажмиддин Кубро)

  • Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. (Жалолиддин Румий)

  • Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлик ва бўш вақт (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:)

  • Вақт бизнинг энг қиммат ва сарфланиши энг осон бўлган бойлигимиздир. Ундан тўғри фойдаланган одамгина юта олади.

  • Аслида дақиқалар узун, йиллар эса жуда қисқадир.( A.Aмел)

  • Вақт — бутун фикрию хаёли ишлаш билан банд бўлган одамнинг асосий капиталидир.( Оноре де Бальзак)

  • Вақт интиҳода ўз шогирдларининг ўлимига фармон берган энг буюк муаллимдир балки.( Гектор Берлиоз)

  • Вақтни тўғри танлаб иш юритиш уни асраб-авайлаш деганидир, вақтида қилинмаган иш эса фақат вақт йўқотмоқдан бошқа нарсага олиб келмайди. (Фрэнсис Бекон)

  • Вақтни йўқотиш — бу ҳеч қачон ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишдир.( Жорж-Луи Леклерк де Бюффон)

  • Ҳайратланиш учун бир дақиқа кифоя қилади, аммо бу ҳайратомуз ишни юзага чиқариш учун йилларни йилларга улайсан киши.( Клод Гелвеций)

  • Дунёни иккита золим бошқаради: тасодиф ва вақт (Иоганн Готфрид Гердер)

  • Вақт йўқотиш ақлли одамлар учун кўпроқ харажатга олиб келади. (Иоганн Волфганг фон Гёте)

  • Бугун яширилганларни вақт кун келиб юзага чиқаради. (Гораций)

  • Вақт — барча изтиробларимизга даводир.( Менандр)

  • Вақт — узунлиги билан эмас, чуқурлиги билан ўлчанади. (Юрген Куртс)

  • Бутун муаммо ва ташвишларимиз вақтнинг қанотларида учиб кетади. (Жан де Лафонтен)

  • Aфсуски, умримиздан ўтаётган вақт эмас, ўзимизмиз.( Пер де Ронсар)

  • Вақт — жонсиз абадиятнинг жонли образидир.( Жан-Жак Руссо)

  • Икки нарса, вақт ва сел ҳеч қачон кутиб турмайди.( Вальтер Скотт)

  • Вақт барча яширин нарсаларни ошкор қилади, барча ошкор нарсаларни эса яширади.( Софокл)

  • Вақтни ўлдирар экансан абадиятга ҳам катта зарар етказасан.( Генри Торо)

  • «Тонг» сўзи болалар ва жасоратсиз инсонлар учун яратилган. (Иван Тургенев)

  • Вақт бизларни юксалтиради.( Макс Фрицҳ)

  • Бугуннинг бир соати эртанинг икки соатига баробар.( Томас Фуллер)

  • Муҳлат — вақтнинг ҳақиқий ўғрисидир.( Эрнест Юнгер)

  • Ҳаётни севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт яралади

  • Ишни эртага суришдан сақлан, чунки сен бугунинг билан ҳаётсан, эртанг билан эмас. Агар эртанг аниқ сеники бўлса, унда бугун қандай бўлган бўлсанг шундай бўл, акс ҳолда (эртагача етиб бора олмасанг,) бугунги амалинг учун афсус-надомат қилмайдиган бўл.(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ )

    Download 27.91 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling