Вақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг у сени кесади


Download 27.91 Kb.
bet3/4
Sana01.03.2023
Hajmi27.91 Kb.
#1238487
1   2   3   4
Bog'liq
ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР

(Ж. ЛАБРУЕР)

  • Инсон характери ҳаммадан ҳам кўпроқ унга қай тарзда дам олиш маъқул ва ўнғай эканлиги билан белгиланади.
    (Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ)

  • Мен ҳамиша бўш пайтимда кўпроқ банд бўламан.
    (ЦИЦЕРОН)

  • Қарта ўйини ақлий инқирознинг яққол нишонасидир. Одамлар фикр алмашишга қурблари етмаса, қарта ташлашади.
    (А. ШОПЕНГАУЭР)

  • Айни вақтини билиш — вақтни авайлаш демакдир, вақтида қилинмаган иш эса беҳуда қилинган ишдир.
    (Ф. БЕКОН)

  • Ҳеч бир ишни эртага қўйма — вақтнинг қадрига етадиганларнинг устунлиги ҳам, сири ҳам шунда.
    (Э. ЛАБУЛЕ)

  • Ҳеч бир ишни орқага сурма, чунки у иш сендан кейин осонлашиб қолмайди.
    (ЖАН ПОЛ)

  • Бугунги бир соат эртанги икки соатга айланади.
    (Т. ФУЛЛЕР)

  • Биттагина бугун иккита эртага арзийди.
    (Б. ФРАНКЛИН)

  • «Эртага» «бугун»нинг зўр душманидир; «ертага» бизни бор-будимиздан айиради, фаолсизликда ушлаб, охир-оқибат нотавон қилади.
    (Э. ЛАБУЛЕ)

  • «Эртага» сўзи қатъиятсиз кишилар ва болалар учун ўйлаб топилган.
    (И. С. ТУРГЕНЕВ)

  • Муддатни чўзиш вақтни ўғирлаш демакдир.
    (Э. ЮНГ)

  • Тезкорлик керак, шошқалоқлик эса зарар.
    (А. В. СУВОРОВ)

  • Агар сен шошмасанг, ҳамма нарсани аниқ ва равшан кўрасан, киши шошқалоқликда кўр-кўрона ва шуурсиз ҳаракат қилади.
    (ТИТ ЛИВИЙ)

  • Ўйлаб ол ишингни ва олисга боқ.
    Ўйлаб ул ишингни, кейинга сурма.
    (А. ШУКУР)

  • Бу кунги юмушни эртага қўймоқ маргуб эмас,
    Тонгла не ҳол рўй берурин кажрафтор айтиб бермас.
    (ФИРДАВСИЙ)

  • Ҳаётдаги муҳим ишларга ҳар доим шундай шошилиш керакки, гўё бир дақиқа бой берилса, ҳамма нарса барбод бўладигандай туюлсин.
    (В. Г. БЕЛИНСКИЙ)

  • Баъзан осойишта вақтларда фойдали кўринган сусткашлик синов соатларида ҳалокатли бўлиши ҳам мумкин.

    Download 27.91 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling