Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Download 370.9 Kb.
|
Тавсиянома бериш Низоми
Аҳлоқи ва намунали интизоми (умумтаълим мактаби ва жамиятдаги). “Ватан таянчи” отрядларининг аъзолари ўзларининг фаоллиги ва тшаббускорлиги орқали ўзлари ўқийдиган мактабларда, маҳаллаларда аҳолининг ҳурматига сазовор бўлишлари, ўз атрофида ёшларни бирлаштиришлари учун ҳаракат қиладилар. Фаоллиги ва эзгу амаллари орқали қўлга киритган мувафаққиятлари интизомий рағбатлантирилиб борилади. Ҳар бир отряддаги аҳлоқий муҳит ва интизом ҳолати холисона қайд этиб борилиши зарур. Намунали аҳлоқи ва интизом учун ўқувчиларга балларни чиқаришда холисона қарор қабул қилиш масъулияти отряд раҳбарларининг зиммасига юкланади. Агар отряд аъзоси давлат умумтаълим мактаби ва бошқа ташкилотлар томонидан намунали аҳлоқи ва интизоми учун рағбатлантирилса унга қўшимча 5 балл қўйилиб борилади. Намунали ҳарбий интизом учун бериладиган балл мазкур Низомнинг 3-иловаси тегишли устунига киритилади. Отряд аъзоларининг барча рағбатлантирилишлари отряд раҳбари томонидан ҳар кунлик эрталабки сафланиш вақтида эълон қилинади. “Ватан таянчи” отрядларининг аъзоларини рағбатлантириш масаласи унинг давлат умумтаълим мактабидаги ўқув дастурларини ўзлаштиришл кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда бевосита отряд раҳбарининг берган тавсиясига асосан кўриб чиқилади. “Ватан таянчи” отрядларининг аъзоларини интизомий амалиётини юритиш учун отряднинг ҳар бир аъзоси учун интизом варақаси юритилади. “Ватан таянчи” отрядларининг аъзолари учун берилган рағбатлантиришлар ҳақидаги маълумотлар унинг интизом варақасига қайд этиб борилади. Давлат умумтаълим мактабларида тавсияномалар учун Тест синовлари ўтказилишидан беш кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали тузилади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали бевосита “Ватан таянчи” отряди раҳбари, битирувчи синфларнинг раҳбарлари, мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали мактаб директори томонидан тасдиқланганидан сўнг берилган рағбатлантиришлар учун балл қўйилмайди. Рейтинг натижалари йиғма жадвалининг нусхаси мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари томонидан имзоланади ва мактабнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан уч кун олдин кўринадиган жойга илиб қўйилади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали “Ватан таянчи” отрядларининг аъзолари давлат умумтаълим мактабини битириб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади. Download 370.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling