Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги


Download 370.9 Kb.
bet12/13
Sana31.01.2024
Hajmi370.9 Kb.
#1830752
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Тавсиянома бериш Низоми

4-боб. Тавсияномаларни бериш
15. Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш мақсадида “Ватан таянчи” отрядлари раҳбарлари, давлут умумтаълим мактаби директори, унинг ўринбосарлари ва битирувчи синфлар раҳбарлари ҳамда “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади. Якуний йиғилиш давомида ҳар бир “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг фаолияти баҳоланади, тест синовларининг натижалари, намунали интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган балларининг (агар мавжуд бўлса) умумий йиғиндиси жамланади ҳамда “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларига эълон қилинади.
16. Якуний йиғилиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва давлат умумтаълим мактаблари директорлари томонидан тасдиқланади.
“Ватан таянчи” отрядининг бир нафар энг фаол ва муносиб аъзосига тавсиянома бериш тўғрисида холисона қарор қабул қилиш масъулияти шахсан мактаб директориининг зиммасига юкланади.
17. Давлат мукофотлари билан тақдирланган “Ватан таянчи” отряд аъзолари тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.
18. Давлат умумтаълим мактабларида ўқиши мобайнида жиноят, қўпол интизомий хатти-ҳаракатлар содир этган ўқувчиларга, агар улар бўйича қонун доирасида суриштирувлари ўтказилган ва профилактик инспекторлар томонидан асосли ҳужжатлар мавжуд бўлса, тўплаган якуний баллари миқдоридан қатъи назар тавсиянома берилмайди.
19. Давлат умумтаълим мактаби директорининг тавсиянома берилган ўқувчини мактаб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–150-сон қарорига мувофиқ ўз бурчини виждонан адо этган ва умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаган_____________га Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи тавсиянома берилди.».
20. Фуқаролик паспортининг «Алоҳида қайдлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги жумла ёзиб қўйилади:
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилида тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 20 __ йил «___» ______ куни ___ серияли, ______ рақамли тавсиянома берилди.».
21. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага муносиб топилган “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига тавсиянома топшириш “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмасида, туман раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари аъзолари иштирокида, тантанали равишда амалга оширилади.
22. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ҳисобга олиш серияси ва рақами ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Тавсиянома бланкалари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
23. Тавсиянома бланкаларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масъулияти “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмалари бошлиқлари, давлат умумтаълим мактаблари директорларининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари ва “Ватан таянчи” отрядлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
24. Ҳар йили июнь ойида ўқувчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатилган ҳисоботлар, шунингдек тавсияномаларни олган ўқувчилар рўйхати ва якуний йиғилиши баённомаларининг нусхалари вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.
25. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоларига берилган тавсияномаларнинг корешоклари туман Мудофаа ишлари бўлимлари архивида беш йил давомида сақланади.
26. Тавсиянома эгасининг аризасига асосан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ўрнига “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмаси бошлиғи рухсати билан туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг буйруғига биноан унинг дубликати берилади. Тавсиянома эгаси тавсияномани йўқотганлиги ҳақида даврий нашрда эълон қилиши ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлимига нашр нусхасини тақдим қилиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмасига қайтарилиши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши зарур.
27. Тавсияноманинг юқори ўнг бурчагида «Дубликат» деган шартли ёзув бўлган янги бланкада, асл нусхасида (корешокда) кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади. Дубликатнинг орқа томонига «20__ йил «___» __________да берилган _____-сонли тавсиянома ўрнига берилган» деган сўзлар ёзилади ва туман Мудофаа ишлари бўлимининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Download 370.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling