Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги


-боб. Тавсиянома бериш учун тест синовларини ўтказиш


Download 370.9 Kb.
bet11/13
Sana31.01.2024
Hajmi370.9 Kb.
#1830752
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Тавсиянома бериш Низоми

3-боб. Тавсиянома бериш учун тест синовларини ўтказиш
7. “Ватан таянчи” отрядларининг аъзолари томонидан далат умумтаълим макталаридаги ўқув дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш Республикада ўрнатилган тартиб асосида, давлат умумтаълим мактабларидаги битирув давлат имтиҳонлари натижаларидан олинади. Қўшимча равишда ўқувчиларнинг бевосита “Ватан таянчи” ҳаракати фаолиятидаги фаоллигини баҳолаш учун ушбу Низомда кўрсатилган йўналишлар бўйича махсус тест синови ўтказилади.
Махсус тест синовларида “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этади.
8. Махсус синовларини ўтказиш муддати тегишли Мудофаа вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
9. Синовлари ўтказилишидан бир ой аввал Мудофаа вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Ватан таянчи” ҳаракати фаолияти ва давлат умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига мос намунадаги тест саволлари тузилади.
10. Тавсияномалар бериш учун “Ватан таянчи” ҳаракати фаолияти бўйича махсус тест синовларига мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 60 та бўлиб, уларнинг 20 таси — тарих фанидан, 20 таси — маънавий-маърифий тайёргарлик, 20 таси — “Ватан таянч”лари ҳақида билимлар бўйича тест саволларидан иборат бўлади.
Ҳар бир тўғри жавоб учун: тарих фани бўйича — 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича — 1,1 балл, “Ватан таянч”лари ҳақида билимлар бўйича — 1 балл берилади.
11. Махсус тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 2 соатни ташкил этади. Бунда, тест синови учун 1 соат 30 дақиқа, жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 дақиқа ажратилади.
12. Махсус тест синовларининг натижалари ҳақида расмий маълумотлар чиқарилганидан сўнг, ҳар бир “Ватан таянчи” отряди аъзосининг махсус тест синовлари бўйича натижалари ва “Ватан таянчи” ҳаракатидаги фаолияти мобайнида тўплаган баллари кўрсатилган, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний жадвал тузилади.
Якуний жадвал тўпланган балларнинг пасайиб бориш тартибида тузилади ҳамда ўқувчилар давлат умумтаълим мактабини битирганидан кейин беш йил давомида сақланади.
13. Якуний жадвал нусхаси мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари томонидан имзоланади ва мактабнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест натижаларига оид расмий ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда кўринадиган жойга илиб қўйилади.
14. Давлат умумтаълим мактабларида мазкур Низомнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилган жадваллар рўйхатга олинади ва уларнинг қатъий ҳисоби юритилади.

Download 370.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling