“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилганлиги ҳақида
МАЪЛУМОТНОМА
Ёшларни билимга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейида “Заковат” интеллектуал клуби фаолият юритиб келмоқда.
2022 йилнинг 6 апрел куни Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан Заковат интеллеллектуал ўйинлари 2 турда ташкил этилди. Унда 10 дан ортиқ жамоалар иштирок этиб, Амир Темурнинг ҳаёти, фаолияти ва олиб борган сиёсатига оид саволларга жавоб бердилар. Ўйин натижаларига кўра 1 ўринни 303 гуруҳнинг “Легион” жамоаси, 2 ўринни 306 гуруҳнинг “Интеллигент” жамоаси, 3 ўринни 304 гуруҳнинг “Темур издошлари” ва 308 гуруҳнинг “Парламент” жамоалари қўлга киритди.
Маънавий-маърифий ва тарбиявий
ишлар бўйича директор ўринбосари И.И.Самандаров
Do'stlaringiz bilan baham: |