Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари
Бу тузумда қулликнинг 3 хил асосий хусусиятлари мавжуд бўлган
Download 162.75 Kb.
|
Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари
Бу тузумда қулликнинг 3 хил асосий хусусиятлари мавжуд бўлган:
1. Қул бир ёки бир неча хўжайиннинг шахсий мулки ҳисобланган. 2. Қул ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмаган. 3.Қул эксплуататсияга ноиқтисодий ё`л билан мажбур этилган. Ўрта Осиёда милоддан аввалги И минг йилликнинг бошларида вужудга келган Бақтрия, Хоразм каби давлатлар Рим ва Гретсияга нисбатан бирмунча бошқача ё`лдан ривожланиб бордилар. Агар Гретсия ва Римда қулчилик муносабатлари ижтимоий тараққиётнинг энг юқори чўққисига кўтарилган ва ижтимоий турмуш тарзи тўла тарзда белгиланган бўлса, Ўрта Осиёда унинг аксини кўрамиз. Бу ерда қулчиликнинг айрим элементлари маълум тарзда мавжуд бўлса-да, жамоа мавқеи катта бўлганлигидан у тараққиётнинг юқори даражасига кўтарила олмаган. Шу боис К. Маркс буни «Осиёча ишлаб чиқариш усули» деб бежиз айтмаган бўлса керак. Ўрта Осиёнинг ўзига хос табиий, географик ва хўжалик иқтисодий шароитлари, хусусан бу ерда суғорма деҳқончилик маданиятининг устунлиги қуллар меҳнатига нисбатан эркин деҳқонлар меҳнатини устунроқ мавқеида бўлишини таъминлади. Чунки деҳқон кўп ишласа, кўп хосил етиштирса, кўп даромад ва фойда олади, қул эса ишласа-ишламаса хўжайин берадиган бир бурда нон унинг учун ўзгармас насиба бўлган. Шу боисдан Ўрта Осиёда қулчилик Миср, Гретсия, Вавилония сингари давлатлардагидек синфий жамият даражасида ривожланмаган. Ёзма манбаларда қадим замонларда Амударё - Окс, Сирдарё - Яксарт ва Зарафшон эса Политимит деб аталган. Ўрта Осиёнинг кенг чўл ҳудудларида яшаган халқлар Юнон манбаларида Скифлар номи билан юритилган. Скифлар тарихи туғрисида юнон муаррихлари жуда қимматли маълумотлар берадилар. Жумладан Помпей Трог скифларни дунёдаги энг қадимий халқлардан бири деб ҳисоблайди қадимийликда улар мисрликлар билан баҳслашадилар. «Скиф» сўзи халқнинг аниқ номи эмас, балки уларнинг турмушини сифатловчи маънони англатган. Яқин ўтмишларга қадар ҳам дашт ва саҳроларда яшовчи халқнинг маиший турмушини англатувчи «саҳрат», «сартлар» каби иборалар ишлатиб келинганлиги тарихда сир эмас. Юнон муаррихларининг маълумотларига қараганда, скифлар қадимда ғарбда Днепр дарёсидан тортиб шарқда Тияншан тоғларигача чўзилган дашт ва саҳроларда яшаганлар. Уларнинг қабилалари Массагет, Даҳ, Сак (шак), Дебрик каби номлар билан аталган. Қадимги скиф қибилаларининг Волга, Дон, Днепр, Дунай дарёлари бўйларида яшаганликларини қайд этган олим А. Б. Дитмер «Скифиядан элефантингача» номли асарида: «Скифлар Ўрта Осиёдан тарқалган эди»1, дейди. Унинг ёзишича, скифларнинг тили шарқий эрон тиллари гуруҳига киради ва Сак ва Массагет қабилалари билан уруғдошдирлар. Ҳикоя қилишларича Липоқсойдан тарқаган скифларни Ахватовлар деб аташган. Ўртанча ўғил Арпақсайдан тарқалган скифларни катиарам ва трониямлар дейишган. Кичик ўғил шоҳ Қолоксайдан тарқаган скифларни Паралатам деб номлаганлар. Скифлар шоҳи уларни Сколотлар деб атаган. Скифлар эса уларни эллинлар деб аташган, «Бу воқеа Доронинг скифлар ерига ҳужумидан минг йиллар илгари бўлиб ўтган эди»2. Юнон муаррихлари берган маълумотларга қараганда скифлар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Улар, дейди Геродот: «... буғдой, пиёз, саримсоқ ва мош истеъмол қилганлар. Улар буғдойни фақат ўзлари учунгина экиб қолмасдан, балки савдо-сотиқ учун ҳам экардилар»3. Геродот скифларниниг чорвачилик ишларига ҳам қизиқиб қарайди. Кўчманчилик билан шуғулланган скифлар кўчганда қулай бўлсин учун наматдан ғилдиракли арава — уй ясаб олган эдилар. Юк ташишда улар отлардан ташқари моллардан ҳам фойдаланганлар». Геродот фикрича скифлар кучли давлатга эга эдилар. У шоҳлик ҳукмрон бўлган скифлар юртига келган. (Демак айрим ўлкаларда скифлар ўзларининг шоҳларига эга бўлмаган, деган хулоса келиб чиқади). Подшоҳлик скифлар ўзга скифларни ўзларига қул деб билганлар. Геродот скифларнинг ҳарбий юришлари ва қуроллари билан ҳам танишади. Геродот берган маълумотларга қараганда Каспий денгизидан шарқдаги текислик (қорақум)да, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимида массагетлар қабиласи яшаган. Страбон хоразмийларни ҳам массагетларга киритади. Муаррихлар «Массагет» номи бирор қавмнинг асл номи эмас, балки халқнинг маишатини англатувчи лақаб бўлиши керак дейдилар. Масалан, «Массагет» сўзи таркибидаги ўзак ва қушимчаларни ажратиб» «Масъя» балиқ, «ка» егувчи, «га»лар, яъни «балиқ, егувчилар» деган лақаб бўлганини тахмин қиладилар. Эронликлар хоразмликларни «балиқхўрлар» деб камситиб атаганлари ҳам тарихдан маълум. Қадим замонлардан бери сиёсий адоват ва уруш туфайли эронликлар хоразмийларни «балиқҳўрлар» деб келган бўлса, хоразмийлар ҳам эронликларни «қизил бошлар» лақаби билан камситиб келганлар. Баъзи муаррихлар массагетлар Шак қавмининг ҳарбий бирлашмаси бўлган, деб кўрсатадилар. Сак қавмига мансуб аҳоли Искандар Зулқарнайн истилосигача Сирдарёнинг қуйи оқимида яшаган бўлса, кейинчалик Карки, Калиф, Шимолий Афғонистон ерларига кўчиб ўтганлар, Страбон уларни «дах», «дай», «дов» номлари билан атайди. Қадимги Хитой манбаларида улар Амударёдан жанубда яшовчи «даха» номи билан аталгани айталади. Антик манбаларда ва эрон манбаларида Парфия, Маргиёна, Бақтрия ва Суғдиёна сакларининг Аҳамонийлар давлатига бож тўлаб тўрганлари қайд этилади. Саклар ҳозирги Қозоқистон ва Шарқий Туркистон, Амударё ва Сирдарёнинг шимолидан тортиб то Жанубий Сибир ерларигача бўлган тоғлар, чўллар ва даштларда кўчманчи ҳолда яшаганлар. Ўтроқлашганлари Суғд, Бақтрия ва Паркана халқлари таркибига сингиб кетганлар. Хуллас, Ўрта Осиё халқларининг аждодлари ёзма манбалар, археологияга оид топилмалар, топонимик номлар, фолклор ашёлар, қадимги ёзма битиклар маълумотларига қараганда милоддан илгариги бир мингинчи йилликда массагетлар, саклар, дахлар каби уруғ ва қабилаларга уюшиб яшаганлар, Милоднинг бошларида эса, бу қабила ва уруғлар улар яшаган ўлкалар номи билан аталган: хоразмийлар — Хоразм ва Амударёнинг қуйи оқими, бақтрияликлар — Сурхандарёликлар ва Тожикистоннинг Амударёга яқин ерлари, сўғдиёналиклар – Зарафшон водийси, Қашқадарё эрлари, чочликлар — Тошкент воҳаси, парканаликлар — Фарғона водийси. Аммо тарих фани олдида турган бир муаммо бор, у ҳам бўлса, Ўрта Осиё ва Шарқий эрон Аҳамонийлар давлатига қадар мавжуд бўлган илк давлат бирлашмалари тарихини чуқур тадқиқ этиш масаласидир. Тўғри, бир қатор муаррихларнинг ёзма асарларида юқорида Катта Хоразм ва Бақтрия подшолиги ҳақида қайдлар борлиги қайд этилган. Аммо бу манбалар хронологик тартибларда берилмаган, узуқ-юлуқ ва жуда қисқа хабарлардан иборат, холос. Уларнинг каттагина қисми афсонавий тавсифдадир. «Катта Хоразм» давлати тўғрисида хоразмшунос олим С.П.Толстов, европалик олим В.Хени, И.Гершховичлар ва биринчи ўзбек археолог олими Яҳё Ғуломов ҳам қимматли хулосалар берадилар. Жумладан, С.П.Толстов Зардуштнинг ватани Аръянем Вайчах — Хоразм бўлган дейди. Унинг хулосасига кўра Зардўшт ватани Аръянем Вайчах Даития дарёсининг соҳилида жойлашган. С.П.Толстов ва бошқа бир қатор олимлар даития бу Амударёдир дейдилар. Хоразмшунос олим хулосасига кўра Зардушт шу заминдан чиқиб бошқа вилоятларга ўз таълимотини тарқатган: «Авесто»да «Катта Хоразм»га қарашли бир қанча вилоятлар санаб ўтилади. Бунга кўра, Ўсиё Осёнинг деярли катта қисми «Катта Хоразм» ҳудудига қарашли эканлиги исботланади. Бу фикрни юнон муаррихлари ҳам тасдиқлайдилар, жумладан, Геродот «Катта Хоразм» давлатининг экин майдонларини суғориш учун Окс дарёсига тўғон қурилганлиги хабарини беради. У Окс ва Тажан дарёларини ўзаро таққослаб, хозирги Хирот ва Мари вилоятлари ҳам «Катта Хоразм» ерлари бўлган деган ғояни беради. Бундан шу нарса англашиладики, юнон тарихчиси Геродотнинг асосли маълумотларига қараганда, милодимиздан олдинги ВИИИ—ВИИ асрларда Окс-Тажан воҳаси, яъни хозирги Туркманистон ҳудудлари «Катта Хоразм» ерлари бўлган. Хоразмда ҳукмронлик қилган энг қадимги сулолалар тўқрисида маълумотлар сақланмаган. Аммо ривоят ва афсоналарга кўра Хоразмнинг энг қадимий сиёсий сулолалари сифатида Сиёвушийлар тилга олинади. «Авесто» бўйича Сиёваршон Кавоуснинг ўғли бўлган. Сиёваршон ўлимидан сўнг унинг набираси Кова Хисрав бобоси қотилидан ўч олиб Хоразмда биринчи сулолага асос солади. Абу Райхон Беруний «Осорул-бақия…, («қадимги халқлардан қолган ёдғорликлар») китобида Хоразмга аҳоли милодимиздан аввалги 1292 йилда кела бошлаган деб кўрсатади. Афсонавий Сиёвушнинг Турон заминига кириб келган санасини эса милодимиздан аввалги 1200 йилда деб белгилайди4. Доро И га совға келтирган саклар(барелев) Ҳауот дараҳти(олтин, мил.ав. 3-2 –а лар) 2. икки грифон тажовузининг даф қилаётган сак акси тушурилганферузф ва ёқут кўзли олтин балдоқ Аммо «Катта Хоразм» давлатининг яхлит тарихи, унинг қачон инқирозга учраганлиги ҳақида ёзма маълумотлар сақланмаган. Бироқ шу нарса маълумки, «Катта Хоразм» ерларининг кўпгина жанубий вилоятлари Мидия давлати давридаёқ, Хоразмдан ажралиб кетган, яна бир катта қисмини эса эрон Аҳамонийлари босиб олган. Милодимиздан аввалги ИВ асрга келиб, «Катта Хоразм»нинг Амударёнииг қуйи хавзасидаги ҳудуди «қадимги Хоразм» давлатига уюшди. Бу даврда Фарасман деган подшоҳ ўтганлиги ёзма манбаларда тилга олинади. У ғоятда тадбиркор ҳукмдор бўлган. Юнон муаррихлари берган маълумотларга қараганда Искандар Зулқарнайн Хиндқуш тоғлари оша Бақтрия ва Суғдиёнага бостириб келганда, Фарасман катта совға-саломлар билан унинг ҳузурига ўз қўшинлари билан келади ва агар Искандар шимолга томон юрмоқчи бўлса, ёрдам беражагини билдиради. Бу билан Фарасман Искандар Зулқарнайннинг Хоразм устига қўшин тортиб боришининг олдини олган эди. Ўрта Осиёда Аҳамонийлар босқинига қадар ташкил топган иккинчи давлат - Download 162.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling