Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари
Бақтрия жангчиси боши (Холчаён)
Download 162.75 Kb.
|
Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1- жилд. Т., “Фан” нашриёти, 1968, 18-20 бетлар
Бақтрия жангчиси боши (Холчаён)
Бақтрия подшолигидир. Бу подшолик ҳақидаги бу маълумотлар юнон муаррихлари асарларида учрайди. Жумладан олим ва табиб Ктесий Оссурия подшоси Нин Белиднинг Бақтрияга қилган ҳарбий юриши ҳақида маълумот беради. Нин бақтрияликларнинг жанговарликларини билган бўлсада, жуда катта қўшин ва жанг араваси билан Бақтрияга ҳужум бошлайди, бақтрияликлар ўз давлатлари пойтахти Бақтра (қозирги Балҳ)ни мустаҳкам мудофаа қўрғонига айлантирадилар. Бақтрия ҳукмдори Оксиарт ватан ҳимоясига 400 минг кишидан иборат катта қўшинни ҳозирлайди. Бақтрия қўшинлари оссурияликларни катта талафотга учратади. Бироқ жанг майдонига уларнинг асосий қўшинлари тугагач бақтрияликлар чорасиз чекинадилар. Cўнгра Бақтрияликлар кичик-кичик гуруҳларга бўлинишиб, шакларни мудофаа қилишга ўтадилар. Нин бундан усталик билан фойдаланди ва шаҳарларни бирин-кетин қўлга киритади. Аммо пойтахт Бақтрани оссурияликлар эгаллай олмайдилар. Оссурияликларнииг шаҳарни эгаллашга ҳаратилган барча уринишлари муваффақиятсиз тугайди. Бу ўртада Нин қўшинларига унинг рафиқаси Семирамида бошлиқ, янги қўшин кучлари келиб қўшилади. Шундан сўнг ўзоқ, давом этган шаҳар қамали ва кетма-кет қилинган ҳужумлар оқибатида Бақтра шаҳри эгалланади. Унииг бойлиги таланади. Маълум бир муддат ўтгач, Мидия билан Оссурия ўртасида уруш келиб чиқади. Юнон табиби ва олими Ктесий ана шу воқеа муносабати билан яна Бақтрияни эслайди. Унинг маълумотига қараганда Бақтрия Оссурия томонида туриб Мидияга қарши қўшин - тортиб борган. Бундам хабар топган Мидия аслзодалари Бақтрия қўшини лашкарбошиси ва унинг қўшинларини ўз томонларига ақдариб олганлар. Мидия ва Бақтриянинг бирлашган қўшинлари Оссурия қўшинларига катта талафот етказадилар, Ктесий Аҳамонийлар подшоси Кир ИИ нинг Ўрта Осиёга юриши муносабати билан учинчи марта Бақтрия хақида тўхталади. У берган маълумотда Кир дастлаб Бақтрияни эгаллай олмайди. Фақат бақтрияликлар Мидия подшоси Астиагнинг Кирни ўзининг қонуний ворисхўри сифатида тан олганлигини эшитгач, унга қаршиликсиз таслим бўладилар. Шу пайтга қадар Ктесий хабарлари афсона ва уйдирмалардан иборат деб баҳоланди. Ҳолбуки, Ктесий ўзи ёзиб қолдирган хабарларини тўқиб ёзган эмас, балки аҳомонийлар подшоси Доро ИИ ва Артаксеркс ИИ даврида у эронда сарой табиби бўлиб ишлаган эди. Ўша даврда сарой тарихчилари ва ҳукмрон доира вакиллари билан бир неча бор суҳбатда бўлган Ктесий уларнииг оғзидан Аҳамонийлар подшолиги ҳақидаги тарихий воқеаларни эшитиб, ўша хикоялар асосида ва ўзи шахсан кўрган-билганлари ҳақида хотирот кундаликлар ёзиб қолдирган. Ктесий маълумотлари асосида тарихий ҳақиқат борлигига ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Чунки Бақтрия билан Оссурия ўртасида тарихий алоқалар бўлганлиги инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Бақтриядан ўз даврида Оссурияга икки ўркачли туяларда лазуритлар (қора тош) олиб борганлар. Саргон ИИ даврига (милоддан аввалги ВИИИ аср) оид манбаларда бу ҳақда аниқ хабарлар берилади. Бу хабарларда Оссурия айғоқчилари Бақтриянинг ички туманларига кириб борганликлари ва ўз подшоларига Бақтрия лазурити ҳақида маълумот берганликлари хикоя қилинади. Жумладан, Оссурия айғоқчисининг хабарларидан бирида шундай дейилади. «Подшоҳим, менинг лазурит қидириб тоқли жойларга борганимни жаноби олийим билмайдилар. Мен лазурит олиб кетаётганимдан хабар топган маҳаллий халқ менга қарши ғалаён кўтарди. Агар ҳазрати олийлари лозим топсалар, бу томонларга қўшини юборсин ва лазуритни олиб кетсин. Фақат мен маҳаллий халққа яқинлашмайман ва улар билан бирга сув ҳам ичмайман, бир дастурхон атрофида ўлтирмайман ҳам5». Бундан ташҳари Геродот асарларида ҳам Бақтрия ҳақида баъзи бир маълумотлар учрайди. Жумладан, у Кирнинг Мидия подшоси Крез устидан қозонган ғалабаси ҳақида ҳикоя қилар экан, энди Кир ё`лида Бобил, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар ётади деб қайд этади. Юнон муаллифларининг «қадимги Бақтрия подшолиги» хақидаги ҳикоялари заминида тарихий ҳақиқат борлигини Жанубий Бақтрияда Олтин- 1 ва Олтин- 10 ҳамда Бақтра шақри вайроналарида, Шимолий Бақтрияда эса Кучуктепа, Қизилтепа, Таллашкантепа, Бандихон — 2 каби ёдғорликларида олиб борилган археологияга оид қидирув топилмалари ҳам исботлайди. Хулоса шуки, Ўрта Осиёни Аҳамонийлар салтанати босиб олгунга қадар (бу воқеалар милоддан аввалги ВИ— ИВ асрларда содир бўлган эди) бу она заминда иккита давлат мавжуд бўлган. Бу давлатлар «Катта Хоразм» ва «қадимги Бақтрия подшолиги» эди. Бу давлатларнинг ҳудудий доираси, ички давлат таркиби ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий алоқалари туғрисида «Авесто» асари ва юнон муаррихлари қисқачароқ бўлсада, баъзи бир маълумотларни берадилар. Ўрта Осиёнинг энг қадимий ўлкаларидан яна бири Суғдиёнадир, бу ўлка қадимда ҳозирги Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудида шаклланган. Тарихий ёзма манбаларда милоддан олдинги ВИ—ИВ асрларда Суғдиёна аҳолиси Аҳамонийларга катта жарима тўлаб турганлиги таъкидланади. Суғд тили қадимда ва илк ўрта асрларда жаҳон савдо тили сифатида катта нуфузга эга бўлган. Бу давлатнинг пойтахти Самарқанд Шарқ билан Гарбни савдо-иқтисодий жиҳатдан боғланган «буюк ипак ё`ли»да Шарқ дарвозаси ҳисобланган, Самарқанднинг туб ерли аҳолиси археолог олимларнинг маълумотларига қараганда бу шаҳарни Мароканда деб атаган. Кейинчалик суғд тили ўрнини форс тили эгаллагач, тахминан милодимизнинг ИХ асри ўрталарида Смарақанса Самарқанд деб атала бошлаган. Самарқандлик олим А.Ашаровнинг «Ўзбекистон тарихи» китобида таъкидлашича, туркийча Семизкент, Хитой манбаларида Кан деб юритилган. ХИИИ асрдан яъни; мўғуллар босқинидан сўнг беш аср ўтгач Самарқанд Афросиёб деб юритила бошлаган. Ўлкамизда олиб борилган археологияга оид казилма ишлари Суқдиёнада яшаган аҳолининг юксак деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига эга бўлганликларини кўрсатади. Бу ерда ҳунармандчилик ҳам ривож топган. Яқин-яқинларга қадар суғд кулолчилигини ВИ—ИВ асрлардаги эрон Аҳамонийлари кулолчилик санъати билан боғлаб келинар эди ва уни «Аҳамонийлар сополи» деб атардилар. Кеинги 25—30 йил давомида Самарқандда Афросиёб—1, Қашқадарёда Ерқўрқон—1, Бухорода Бухоро—1 ва бошқа ерларда олиб борилган қазилма топилмалари бу ғоянинг нотўқри эканлигини, Суғдиёнада кулолчилик ва сополчилик ҳали бу ерга Аҳамонийлар келмасдан илгари ҳам милоддан аввалги ИХ—ВИИИ асрлардаёқ ривожланганлигини исботлади. Милоддан аввалги ИИ—И асрларда Сирдарё, Еттисув чўллари ва Орол денгизи атрофларига Хунн қабилалари кўчиб келиб ўтроқ, ҳаётга ўта бошлаганлар. Хуннлар асли Ўрта Осиё чўлларида ташкил топган йирик қабила иттафоқидир. И. Бичурин, Н. Гумилев ва бошқа олимларнинг берган маълумотларига қараганда бу хунн қабилалари тўғрисида маълумотдар Хитой солномаларида милоддан аввалги 1756 йилдан бошлаб тилга олинади. Хуннлар жуда катта ҳудудларда яшаганлар. Улар Олтой, Марказий Осиёдан Ғарбий Европа ерларигача, жанубда Каспий денгизи бўйлари ҳамда Шимолий Кавказ ерларигача бўлган жойларда эгалик қилар эдилар. Бу салтанат хаддан ташқари катта ҳудудларга ёйилиб кетганлигидан икки қисмга: Ғарбий ва Ўарқий Хунн салтанатига бўлиб идора қилинган. Шимолий – Шарқдан Туронга кўчиб келган Хуннлар маҳаллий аҳоли билан қўшилиб – чатишиб кетганлар. Натижада Сирдарёнинг ўрта оқимида туркий тилда сўзлашувчи этник гуруҳлар қатлами кўпайган ва улар Қанғуй ёки Қанға давлатига бирлашганлар. Ана шу даврдан эътиборант Ўрта Осиёда туркий тиллар таъсири кучая борган. Айниқса, бу жараён Турк хоқонлиги даврида янада ривож топган. Бу даврга келиб Шимолий энасой (Енисей) дан тортиб то Сирдарёнинг ўрта оқимига қадар чўзилган кенг ҳудудларда яшаган аҳолининг асосий сўзлашув тили туркий тил бўлган. Хоразм, Бақтрия ва Суғдда эронлилар тилига яқин суғдлилар тили бир неча лаҳжалардан иборат бўлгани каби, туркий тиллар ҳам бир неча лаҳжаларни ўз ичига олган. Узоқ вақт ўтиши билан форс-тожик тили, лаҳжалари заминида суғд тили туркий тиллар лаҳжалари заминида туркий халқлар тиллари вужудга келган. Бу ҳар иккала тилда сўзлашувчи халқларнинг ўзлуксиз иқтисодий-маданий алоқалари, бир ҳудудда аралашиб яшаганлари туфайли уларнинг тиллари ҳам бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. 11 Зиё Азамат. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар.Т.: “Шарқ”. 2000. Б-365 22 Сагдуллаев А, Аминов Б, Мавлонов Ў, Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи. давлат ва жамият тараққиёти. Т.: “Академия”2000. Б- 271 11 Эшов Б. Ўзбекистон давлатчилик тарихи. I- қисм. Т.: “Маърифат”., 2009. Б-269 22 Эшов Б. Қадимги Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи. Т.: “Университет” 2006. Б-235 1 Дитмер А.Б. От скифии до Элефантины. Изд-до географической литерфтурыю М,. 1961, стр, 22 2 O’sha asar 23- bet 3 O’sha asar 26 -bet 4 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1- жилд. Т., “Фан” нашриёти, 1968, 18-20 бетлар 5Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т., “Ўқитувчи” нашриёти, 1994 йил 119- бет Download 162.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling