Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари


Download 162.75 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi162.75 Kb.
#1350036
  1   2   3
Bog'liq
Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари


Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари
Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айни Хоразм воҳасида қўйилган. Шу маънода, миллий давлатчилигимиз тарихи Миср, Ҳиндистон, Юнонистон, эрон каби энг қадимий давлатлар тарихи билан бир қаторда туради.
Ислом Каримов
Аммо чор Россияси ва совет мустамлакачилиги даврида Ўрта Осиёдаги қадимги давлатчилик тузилмаси, давлатчилигимизнинг бой ва бетакрор давомийлигини, тарихини, жаҳон тсивилизатсиясида тутган ўрнини бутун бўй-басти билан тадқиқ этиш, ёритиш имкони бўлмаган. Сабаб чет эл мустамлакачилари ўз исканжасидаги мазлум халқларнинг ўтмиш ва яқин давлатчилигини тан олмаслик, аксинча маҳаллий аҳолини бу тарих билан таништирмаслик сиёсатини олиб борганлар. Умуман босқинчилар мазлум халқларнинг давлатчилик тарихини имкон борича камситишга, яширишга, ўзларининг мустамлака бошқарувини хаспуслашга кенг халқ оммасини давлатни бошқаришга мутлақо яқинлаштирмаслик сиёсатини олиб борганлар. Шу ва бошқа бир талай объектив ҳамда субъектив сабабларга кўра давлатчилигимиз тарихи ўрганилмай, тарғиб-ташвиқ қилинмай келинган.
Фақат буюк истиқлол шарофати билан давлатчилик тарихимизни англаш, тадқиқ этиш, ўрганиш сари катта йўл очилди. Бунда юртбошимизнинг шахсан ўзи томонидан ўзбек давлатчилиги контсептсиясини яратиш ва шу асосда давлатчилигимизнинг чин тарихини бунёд этиш вазифаси қўйилди. Ана шу вазифани бажариш борасида тарихчилар, ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар миллий ғоя, мустақиллик мафкураси руҳида ёзилган бир қатор тадқиқот ишларини нашр қилдилар.
Бу ўринда Азамат Зиёнинг1 монографик тадқиқотини кўрсатиш мумкин. Асарда мавзунинг ўрганилганлик даражаси, манбавий асоси умумлаштирилиб берилган. Китоб беш бобдан иборат бўлиб, унда Ўрта Осиёдаги илк давлатчилик, ўрта асрлардаги ўзбек давлатчилиги, жумладан Амир Темур ва темурийлар давлати, Шайбонийлар, Аштархонийлар давлатлари, ўзбек хонликлари тарихи умумлаштирилган.
Муаллифлар жамоаси (А. Сагдуллаев, Б. Аминов, Ў. Мавлонов, Н. Норқулов)нинг “Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти И- қисм2”китобида ўзбек давлатчилигининг келиб чиқиши ва унинг ривожланиш босқичлари, қадимги ва ўрта асрлардаги ўзбек давлатчилиги тизимидаги сиёсий, ижтимоий- иқтисодий ва маданий ҳаёт ва унинг ўзига хусусиятлар кенг ва катта хажмдаги археологик, этнологик, антрапалогик ва ёзма манбалар асосида ёритилган. Асарда давлатчилик механизмини, бошқарув тизимини очиб берувчи қатор чизма (схема)лар берилганки, улар орқали масала моҳияти, шакли –шамоили ўқувчида яхши тушунча хосил қилади.
Таниқли давлатшунос, ҳуқуқшунос олим Ҳалимбой Бобоевнинг “Ўзбек давлатчилиги тарихи” китобида ўзбек давлатчилиги тарихи энг қадимги даврдан ўрта асрларга қадар мавжуд туркий, форсий, араб, хитой, рус тилларидаги манбалар асосида кенг ва чуқур ёритган. Асарда ўзбек халқининг давлатчилик тарихи дунёдаги қадимги Миср, Ҳиндистон, Хитой каби давлатлар тарихи билан баробар бўлиб, бундан тахминан уч-тўрт минг йиллар аввал шаклланган. Энг қадимги номи Турон бўлиб, уларни араблар эрон билан бирга “Ажам” деб юритганлар. Бугунги Ўзбекистон Республикаси ана шу қадимги Турон, кейинчалик Туркистон деган номлар билан дунёга танилган давлатнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, унинг меросхўридир, деб тўғри таъкидланган.
Асар Туронда давлат ва хуқуқнинг пайдо бўлиши, “Авесто” – хуқуқ манбаи, Алп эр Тунга, Юнон- Бақтрия, Хунлар, Кушонлар давлатлари шунингдек, Хоразмшоҳлар сулоласи, Мирзо Улуғбек, Хусайин Байқаро, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг давлатчилик тўғрисидаги бой мерослари ҳам таҳлил қилинган.
Б.Ешовнинг “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи1” И- қисм ўқув қўлланмасида Ўзбекистондаги энг қадимги давлатларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, давлатчилик тушунчаси, қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғдиёна, Ўрта Осиёдаги Аҳамонийлар давридаги бошқарув, Қанғ, Даван, Кушон давлатлари, антик давр шаҳарсозлик анъаналари, Авесто-давлатчилик тарихини ўрганишдаги муҳим манбаа масалалари ўз аксини топган. Шунингдек асарда эфталилар, Турк хоқонлиги, Араб халифалиги давридаги бошқарув тизими фактик материаллар асосида таҳлил қилинган. Айниқса Тохирийлар, Саффорийлар, Самонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатлари бошқарув тизимлари ва бу давлатлардаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий хаёт тараққиёти умумлаштирилган. Муаллиф давлатчилик тарихи масалалари бўйича сўнги йилларда нашр қилинган илмий адабиётлар ҳамда ёрдамчи фанлар тадқиқотларидан кенг фойдаланган. Қўлланмада илк давлатлар пайдо бўлиши ва ривожланишининг даврларга бўлинишини, давлат бошқарувида сиёсий, мулкчилик ва харбий тизимни, шунингдек бошқарувда мансаблар ва хизматлар чизма (схема)лар орқали кенг кўлам ёритилган.
Қўлланманинг афзаллик томонларидан яна бири ҳар бир мавзу юзасидан таянч сўзлар, савол ва топшириқлар, фойдаланиш учун адабиётлар рўйҳати, изоҳли луғат берилганлигидир.
Б.Ешовнинг навбатдаги “Қадимги Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи2”ўқув қўлланмасида ҳам ўзбек давлатчилик тарихига оид маълумотлар, тарихий умумлашмалар берилган. Айниқса шаҳар – давлат тўғрисидаги материаллар диққатга сазовордир. Бу асарнинг ҳам методик савияси талаб даражасида. Унда таянч сўзлар, савол ва топшириқлар, фойдаланиш учун адабиётлар рўйҳати келтирилган. Хуллас, Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатчиликнинг майдонга келиши ва унинг босқичлари жараёни юқоридаги асарларда фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида ёритиб берилган.
Шу боисдан биз мазкур масалани у қадар кенг ва атрофлича таҳлил қилишни лозим кўрмадик ва қадимги давлатларнинг шаклланиши ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш билан кифояландик.
Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлатлар тарихини ўрганишда бизга археологияга оид қазишмалар натижалари, маҳаллий ёзма адабиётлар, масалан «Авесто», Берунийнинг «Осорул-боқиа» (Қадимги халқлардан қолган ёдғорликлар) каби асарлар, куҳна эроний ёзувлар, юнонлик, хитойлик муаллифлар ёзиб қолдирган маънавий мерослар ёрдам беради. Ана шу хужжатларнинг гувоҳлик беришича ўтмиш аждодларимиз милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида темирни кашф этдилар. Натижада ҳар қандай тараққиётнинг турткиси бўлиб келган меҳнат қуро1ларининг такомиллашуви учун кенг имконият очилди. Оқибатда инсон фаолияти кенгайди ва жадаллашди. Ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, милоддан аввалги 1 минг йилликнинг биринчи ярмидаёқ минтақада тоғ жисмларини (темир, олтин, қалай, қўрғошин ва ҳ. қ) қайта ишлаш, улардан жанг, меҳнат қуроллари ясаш, кулолчилик тўқувчилик қурувчилик, заргарлик каби соҳаларда фойдаланиш кенг ё`лга қуйилган.
Бундан ташқари худди ўша даврда, яъни милоддан аввалги ИХ-ВИИИ асрларда Хоразмда узунлиги бир неча ўн километр, эни бир неча ўн метрни ташкил этган улкан сунъий суғориш каналлари ишлаб тургани тарихдан маълум. Бу ҳол сунъий суғориш ишларининг авлод-аждодларимиз қеҳқончилик хаётида катта ўрин тутганлигини кўрсатади. Дарҳақиқат, қадимдан Хоразм воҳаси дон, мой берувчи ўсимликларни етиштириш, полизчилик бордорчилик ўзумчилик хўжалиги муносиб равишда ривож топган ўлкалардан бири бўлган. Биз бу далил-ашёларни бекорга келтирмадик. Гапнинг моҳияти шундаки, бундай катта ҳажмдаги хўжалик - ижтимоий аҳамиятга молик ишларни этиборли ва нуфузли кучга эга бўлган давлат тузилмаси бўлмаса, уни амалга ошириб бўлмаслиги аниқ. Зеро милоддан аввалги 1 мингинчи йилнинг биринчи ярмидаёқ ватанимиз ҳудудида дастлабки давлат тузилмалари бўлганлигига ҳеч қандай шубҳа ё`қ. Турли ёзма манбаларда бу даврда бир неча қадимги давлатлар бўлганлиги тилга олинади. Булар: Катта Хоразм- Амударёнинг қуйи оқимидаги шимолий ерлар, Мургаб вохаси ва Парфия ҳудудлари. Бақтрия - ҳозирги Сурхондарё, Тожикистоннинг Амударёга яқин ерлари ва Шимолий Афгонистон ҳудудлари, Сўғдиёна - Зарафшон дарёсидан сув ичган ерлар ва Кашқа воҳаси ҳудудларидир. Энг қадимги қулдорлик давлатлари конфедератсиясига катта Хоразм ва Бақтрия кирган. Суғдиёна эса бу даврда мустақил давлат сифатида фаолият кўрсатмаган. Аммо қулдорлик давлати Ўрта Осиё шароитида нисбий ҳарактерга эга. Чунки бу ҳудудда қулдорлик тузуми ва қулдорлик давлати том маънода содир бўлмаган. Хўш, қулдорлик жамияти хусусида қандай фикр баён қилиш мумкин.
Қулдорлик жамияти кишини киши томонидан эксплуа­татсия қилинишига асосланган биринчи синфий жамиятдир. Бу жамият шуниси билан тавсифга лойиқки, қулдорлар ва қуллар асосан қарама-қарши синфлар бўлиб, улар ўртасидаги доимий кураш мазкур жамият тарихини ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб келган. Демак ана шу синфий кураш туфайли жамиятнинг бутун тузилиши иқтисодий, хуқуқий нормалари, турмуши, урф-одати, техникаси ва билим даражаси, этикаси, дини, фалсафаси ва ижтимоий қарашлари тўла куч билан намоён бўлган.
Ўтмишдан маълумки, энг қадимги илк давлатчилик бирлашмалари бу милоддан аввалги ИВ—ИИИ минг йилликларда вужудга келган Месопотамия ва Миср хисобланиб, қолган ҳудудларда эса анча кейинроқ, яъни милоддан аввалги ИИ—И минг йилликларда вужудга келган ва ривож топган.
Шуни такидлаш жоизки, ибтидоий жамоа тузумидаги мулкдор қабила бошлиқлари билан оддий жамоа а`золари ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви натижасида қулдорлик давлатлари юзага келган.

Download 162.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling