Вақти-2 соат Талабалар сони: 100 нафаргача


Download 24.88 Kb.
bet4/4
Sana20.11.2023
Hajmi24.88 Kb.
#1788075
1   2   3   4
Bog'liq
5.Спирт ва феноллар.

7.Феноллар.
1. Феноллар ҳақида тушунча. Бензол халқасини ташкил этган углерод атомларида гидроксил группа сақлаган бирикмалар феноллар дейилади. Молекуладаги гидроксил группа сонига қараб феноллар бир атомли, икки атомли, уч атомли фенолларга бўлинади.
ОН ОН ОН
ОН ОН
ОН
бир атомли икки атомли уч атомли 
2. Олиниш усуллари. Фенол бензол сульфокислота тузларига юқори температурада ишқор таъсир эттириб олинади:
С6Н5-SО3Na + NаОН ________> С6Н5-ОН + Nа2SО3
Саноатда фенол хлор бензолни мис тузлари иштирокида ўювчи натрий эритмаси таъсирида гидролиз қилиб олинади:
С6Н5-Сl + NаОН ________> С6Н5ОН + NаСl
3. Физик ва кимёвий хоссалари. Феноллар сувда ёмон эрийдиган, ўзига хос хидли кристалл модда. Феноллар терига тушса куйдиради. Феноллар спиртда, эфирда ва бензолда яхши эрийди. Фенол темир(III)-хлорид билан бинафша ранг ҳосил қилади. Бу реакция фенолни сифат анализида ишлатилинади.
Феноллар ўювчи натрий эритмаси билан реакцияга киришиб фенолятлар ҳосил қилади:
С6Н5-ОН + NаОН ________> С6Н5-ОNa + Н2О
Фенол кислота хусусиятига эга, бунинг сабаби кислород атомидаги жуфт электронлар бензол ядросига тортилиши натижасида, кислород атомида электрон зичлиги камаяди ва гидроксилдаги водород атоми ҳаракатчан бўлиб қолади.
Фенолларга галоген таъсир эттирилса, ўрин олиш реакцияси кетиб 2,4,6-трибромфенол ҳосил бўлади. Фенол нитроллаш реакциясига киришиб 2,4,6-тринитрофенол (пикрин кислота) ҳосил бўлади:
ОН ОН
O2N NO2
+ 3HONO2 ________> + 3 H2O
NO2
4. Ишлатилиши. Фенол кўп микроорганизмдарни ўлдиради. Шунинг учун 3-5%ли эритмалари дезинфекция воситаси сифатида ишлатилинади. Пластмасса олишда, полимер моддалар олишда хом ашё ҳисобланади. Фенолфталиен кимё лабораториясида индикатор сифатида, тиббиётда ични юмшатувчи дори сифатида ишлатилинади
Download 24.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling