Vazifa 1. OTS vositalariga qo‘yiladigan umumiy talablarni Klaster usuli yordamida ish daftaringizda tasvirlang.
ОТС воситалар (Over the counten drugs). Врач рецептисиз сотиладиган дори воситалар гуруҳидир. Буюкбританияда бундай дорилар икки категорияга бўлинади - фақат дорихона орқали сотиладиган (―РОМ‖ гуруҳи – Phrmacy only medicines) ва умумий савдо тармоқ орқали сотиладиганлар (―GLS‖ гуруҳи – General sales list, инг )
ОТС - воситаларга қўйиладиган талаблар
ОТС – воситалар статуси одатда қайд этиш гувохномаси (сертификати) берилаѐтганда тўла ҳуқуқли миллий ташкилотлар томондан белгиланади. У ѐки бу воситани қўллашда янги қўшимча маълумотларлар пайдо бўлганда бу статус қайта кўриб чиқилади.
ОТС – воситасини ЕИ доирасидаги статуси ―Одам учун доривор воситаларни категориясини аниқлаш ҳақида‖ 31 март 1992 йилдан ЕИ Кенгаш Директиваси томонидан аниқланади.
Vazifa 2. Retseptsiz savdo bo‘limi va jihozlanishini ish daftaringizda aks ettiring.
ОТС – воситалар бозори ривожланишини асосий шартларига ишлаб чиқарувчи фирмаларни ва дистребьютерларни усталик билан олиб борган фармацевтик маркетинги киради.
ОТС – воситаларини ишлатишда рационал фойдаланиш жавобгарлиги асосан истеъмолчи зиммасида. Бунда, фармацевт қизиқтирилаѐтган дори воситаси ҳақида албатта тўлиқ ва объектив маълумот бериши керак. Бу тадбирда фармацевтларни асосий вазифалари сифатида қуйидагилар келтирилган:
Рецептсиз сотиладиган дори бўйича тўлиқ маълумот бериш, ишлатилиши, хусусиятлари, бўлиши мумкин бўлган ножуя таъсирлар, дори воситалари ва озиқ-овқатларнинг ўзаро таъсирлари ва бошқалар;
Маълумот берувчи варақа (йўриқнома) мавжудлигини текшириш, сақлаш, ишлатиш муддати, восита ўров материалларини бутунлиги;
Мижоз талаби бўйича дори воситаси хусусиятлари тўғрисида чуқурроқ маълумот бериш;
Рационал ишлатиш ва сақлаш шароитларини кўрсатиш;
Истеъмолчилар орасида тарқаладиган реклама буклетларини, проспектларини, брошюра, лифлетлар билан таништириш ва объектив хулоса бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |