Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг вакант лавозимларига қўйиладиган малака талаблари


Download 80.48 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi80.48 Kb.
#1501062
1   2   3   4   5
Bog'liq
16.Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

Хорижий тилни билиш даражаси

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши афзалликлар беради

Рус ва инглиз тилларини яхши билиши устунлик беради. Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлиб қолган тақдирда хорижий тилни билиш даражаси белгиланган IELTS, TOEFL, IBT, CEFR каби сертификатларнинг даражасига қараб юқори даражага эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси томонидан белгиланади ҳамда баҳолаш мезонига киритилади.

Компьютер саводхонлиги

Компьютер технологиялари-дан фойдаланиш бўйича минимал билим ва кўникма-ларга эга бўлиши, MS Office иловаларининг офис тўплами ҳамда Интернет тармоғидан фойдалана олиши

Microsoft Office дастурий пакетини ичида бўлган Word, Excel, PowerPoint, Access каби иловалар ҳамда Интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Давлат бошқаруви тизимида ишлатилаётган дастурий таъминотлардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш. Ахборот тизимларида техник топшириқ ва бошқа техник хужжатларни тайёрлашни билиш. Номзоднинг тест синови босқичида АКТ йўналишида берилган саволларга жавоби суҳбат жараёнида инобатга олинади. Бунда тест синови натижаси бўйича қўйиладиган балл Танлов комиссияси томонидан белгиланади ҳамда баҳолаш мезонига киритилади. Тест синови саволлари таркибидаги АКТ йўналиши вазни ташкилот томонидан белгиланади.

Қўшимча талаблар

Ташкилот ичига кириб чиқаётган ахборот трафикини назорат қилиши ва бошқариши. Тармоқ ишлаши принципларини билиши. Компьютер ва унга тегишли аппарат-мосламаларини ишлашини тушуниши. Ташкилотда IP-телефония телефон тармоқларини бошқаришни билиши. Сервер мосламалар билан ишлаш ва бошқаришни билиши. Ташкилотга тегишли веб-сайтларни бошқариш ва назорат қилишни билиши.

1. Ҳукумат қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши.
2 Компьютер ва компьютер билан мос бўлган аппарат ва ускуна (мосламаларни) ишлаш принципларини ва ишлатишда тажрибага эга бўлиши.
3. Ташкилотда бўлган Мини-АТС IP-телефония телефон тармоқларини ишлаш принципини тушуниш ва бошқаришда тажрибага эга бўлиши.
4. Сервер мосламаларни ўрнатиш ва тўғирлаб бошқариш ва назорат қилишда тажрибага эга бўлиши.




Download 80.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling