Вазирлар Маҳкамасининг 017 йил апрелдаги 187-сон қарорига


Педагогик-психологик талаблар


Download 28.33 Kb.
bet4/4
Sana23.12.2022
Hajmi28.33 Kb.
#1048214
1   2   3   4
Bog'liq
Ўқув-методик мажмуа

Педагогик-психологик талаблар:
кенг жамоатчилик томонидан тан олинган илмий асосланган маълумотлар, ўқувчиларнинг билим даражалари, эслаб қолиш қобилиятлари, тафаккури ҳисобга олинган ҳолда воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга, билим олишга ва амалий фаолият билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга йўналтирилган бўлиши;
ўқув фани мавзуларининг ўқувчи ёши ва психофизиологик хусусиятларига мос ҳолда берилиши, маълум фактлар, тушунчалар, қоидалар ва фанлараро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда тушунарли баён қилиниши;
ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, олдин олган билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинган бўлиши лозим.

Эстетик талаблар:
имкон даражасида ёрқин, рангли, қизиқарли ва чиройли бўлиши;
матнлар ўқувчига маълум ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва ўқув фанига қизиқиш уйғотиши;
бўлим, боб, параграф ва мавзулар матнларининг турли шакл ва ранглар билан ажратилиши, мутаносиблиги таъминланиши;
расм ва тасвирлар бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши лозим.

Гигиеник талаблар:
матн ва иллюстрациялар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши;
ҳарфларнинг катталиги ва қоғознинг сифати (оғирлиги, қалинлиги, оқлиги ва шаффофлиги) Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарори талабларига мос бўлиши лозим.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда
Download 28.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling