Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига
Download 120.29 Kb.
|
2 Ish o\'rinlarini attestatsiyadan o\'tkazish qoidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЯТҲВ (якка тартибдаги ҳимоя воситалари)
ишлаб чиқариш муҳити - меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий омилларнинг йиғиндиси;
меҳнат шароитлари - ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси; зарарли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; хавфли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин; меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари - зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимга таъсири истисно этиладиган ёхуд уларнинг таъсири даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган меҳнат шароитлари ҳолати; ишлаб чиқариш фаолияти - хом ашёнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни, қуришни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ўз ичига оладиган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси; ЯТҲВ (якка тартибдаги ҳимоя воситалари) - зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимларга таъсирининг олдини олиш ёки камайтириш, шунингдек ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган техник воситалар (махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари); меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш (аттестация) - иш жойларида меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш, шунингдек меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлигини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ўтказиладиган комплекс тадбирлар; аттестация комиссияси - аттестациянинг барча босқичларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган комиссия; Download 120.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling