Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига
Download 26.13 Kb.
|
Низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- "Ўзбекистон республика валюта биржаси" акциядорлик жамияти
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ИЛОВА Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 2-боб. ДҚҚни муомалага чиқариш ва жойлаштириш тартиби 3-боб. Иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиши тартиби 4-боб. ДҚҚ билан битимлар бўйича пул ўтказмаларини ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби 5-боб. ДҚҚ бўйича даромад тўловларини амалга ошириш тартиби 6-боб. ДҚҚни сўндирилиш тартиби 7-боб. ДҚҚ бозорида Молия вазирлигининг ваколатлари 8-боб. ДҚҚ бозорида Марказий банкнинг ваколатлари 9-боб. ДҚҚ бозорида ахборотларнинг ошкор қилиниши 10-боб. Якунловчи қоидалар 1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) томонидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда ДҚҚ деб аталади) - Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқариладиган ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари; "Ўзбекистон республика валюта биржаси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда ЎзРВБ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) билан тузилган шартнома асосида ваколат берилган аввалдан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган тартиб асосида биржа савдоларини ташкил қилувчи юридик шахс. ЎзРВБ дилер ва инвестор функцияларини бажариши мумкин эмас; дилер - биржа савдоларида қатнашиш ва ДҚҚ билан биржа битимларини тузиш орқали молиявий воситачи фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш ҳуқуқини олган ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган тижорат банки ёки бошқа юридик шахс; Download 26.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling