Вазирлар маҳкамасининг қарори


Download 26 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi26 Kb.
#1124159
Bog'liq
fayl qonun1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.2011 й.
198

ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА
ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ҲАМДА
АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-РЕСУРС
МАРКАЗЛАРИДА ВА КУТУБХОНАЛАРДА ТЎЛИҚ
МАТНЛИ ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-КУТУБХОНА
РЕСУРСЛАРИ ФОНДИНИ ЯРАТИШ
РЕЖА-ЖАДВАЛИНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида идоравий мансуб ахборот-кутубхона муассасаларининг кутубхона фондлари таркиби ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда улар таркибида фаолият кўрсатувчи электрон кутубхона тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда ушбу қарор билан тасдиқланган тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling