Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми


Download 41.47 Kb.
bet1/4
Sana07.04.2023
Hajmi41.47 Kb.
#1337693
  1   2   3   4
Bog'liq
Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми


Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий
мақоми

1-§. Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати


2-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг шаклланиш тартиби ва таркиби
3-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг асосий функциялари
4-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
1-§. Вазирлар Маҳкамаси- Ўзбекистон
Республикасининг ҳукумати

Ҳукумат бу - давлат бошқарувининг олий органи бўлиб, Конституция ва қонунлар асосида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Ҳукумат шу билан бирга, жамоат тартиби ва миллий ҳавфсизликни таъминлайди, шунингдек давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда Қуролли кучларга умумий раҳбарлик қилади. Турли мамлакатларда ҳукумат турли номлар билан аталиши мумкин. Масалан Вазирлар Кенгаши, Кабинет, Министрлар Кабинети, Давлат Кенгаши, Маъмурий Кенгаш, Федерал Ҳукумат, Ҳукумат ва ҳоказо. Ўзбекистон Республикасида ҳукумат "Вазирлар Маҳкамаси" деб номланган бўлиб, "Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги қонунга биноан, у Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.


Ҳукумат Президент, Олий Мажлис ва судлар билан бир қаторда ҳокимиятни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш асосида давлат ҳокимиятини амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан ишлашини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатини ҳисобга олиш принципига асосланади. Республикада яшовчи барча миллатлар манфаатларини ҳисобга олиш учун ўз фаолиятини ошкоралик, инсонпарварлик ва қонунийлик асосида олиб боради.
Вазирлар Маҳкамаси қонун билан белгилаб қўйилган ўз таркибига эга. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг таркибини тузиш борасида мамлакат Президентига жуда катта ваколатлар берилган. Ушбу ваколатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-, 93-, 98-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган.
2003 йил 29- августда Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонуни қабул қилинди ҳамда ушбу қонунни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан белгилаб қўйилди.
2002 йил 27-январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига тузатиш ва қўшимчалар киритилган.
Конституциянинг 98-моддаси ҳамда янги таҳрирдаги қонуннинг 15-моддасига кўра, Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарари ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, бошқача қилиб айтганда Вазирлар Маҳкамаси Раиси функцияларининг барчасини амалга оширади.

Download 41.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling